Skype Ўзбекистонда эркинликка чиқарилди

Skype Ўзбекистонда эркинликка чиқарилди

Ўзбекистонда Skype тармоғидан фойдаланиш бўйича чеклов олиб ташланди. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги маълумотларига таяниб Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ўтган йили июл ойи бошида Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига қонунга зид равишда ишлов бераётгани сабаб қилиб кўрсатилиб, мамлакатимизда фойдаланиш тақиқланган ижтимоий тармоқларни блокдан ечиш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Ҳозирда Skype шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри рўйхатидан олиб ташланган. Ундан ташқари яна тўртта ижтимоий тармоқ қолмоқда: Twitter, TikTok, VK ва WeChat.

ЎҚИНГ: Lapsus$ хакерларининг "каттаси" ким эканлиги маълум бўлди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!