Смартфон бозорида лидер ўзгарди, Xiaomi эса Apple’га деярли етиб олди!

  •   DiMaX
  •  1804
  •  29.09.2020 15:04

Смартфон бозорида лидер ўзгарди, Xiaomi эса Apple’га деярли етиб олди!

Жорий йилнинг август ойида дунё смартфон бозорида муҳим ўзгаришлар рўй берган. Бу ҳақда Counterpoint Research таҳлилчилари маълумотларига таяниб Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр ўнта смартфон («Роскачество» рейтинги, 2020 йил сентябрь)

Манбага кўра, август ойида сотилган смартфонлар сонига кўра Samsung биринчи ўринга чиқиб олган. Жаҳон бозорида унинг улуши 22 фоизгача кўтарилган. Шу пайтгача етакчи бўлиб келаётган Huawei ҳиссаси эса камайиб, августда 16 фоизни ташкил этган – иккинчи ўрин. Жанубий кореяликларнинг бу ютуғида Ҳиндистон бозорининг аҳамияти қатта; Huawei смартфонлари эса у ерда расман тақдим этилмаган.

Кучли учликни 12 фоизлик ҳисса билан яна бир етакчи смартфонсоз – Apple якунлаб турибди. Лекин қизиғи – Xiaomi аллақачон унга етай деб қолган: хитойлик бу компания ўтган ойда дунё смартфон бозорининг 11 фоизини эгаллаган.

Мутахассисларнинг фикрича, 30 сентябрь куни Xiaomi Mi 10T, Mi 10T Lite ҳамда Mi 10T Pro смартфонларини намойиш этгач, «Хитойча Apple» ҳатто купертиноликлардан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Лекин шундай бўлган тақдирда ҳам, бу кўпга чўзилмайди – iPhone 12 туркуми тақдимотидан сўнг Apple савдо кўрсаткичлари ортиши аниқ.

ЎҚИНГ: Redmi энг арзон смартфонини ҳам энг кучли модификацияда чиқарди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.