Смартфон бозоридаги бешта етакчи: Huawei ўйиндан чиқди! (2021 йил 1-чорак)

  •   DiMaX
  •  1323
  •  20.04.2021 12:52

Смартфон бозоридаги бешта етакчи: Huawei ўйиндан чиқди! (2021 йил 1-чорак)

Куни кеча биз Master Lu бенчмаркига кўра жорий йилнинг илк кварталидаги энг зўр ўнта смартфон рейтингини тақдим этган эдик. Strategy Analytics таҳлил агентлиги эса худди шу даврда дунё бўйича энг кўп телефон сотган компанияларни эълон қилди.

ЎҚИНГ: ТОП-50: энг ишончли компаниялар рейтингида Apple атиги 46-ўринда!

Ҳисоботга кўра, йилнинг биринчи чорагида жаҳон бозорида 340 миллионта смартфон сотилган, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошиқдир. Шу тариқа, 2015 йилдан бери биринчи рекорд қайд этилган.

Ишлаб чиқарувчилар кесимида қараганда, Samsung компанияси бу кварталда 77 миллионта смартфон сотиб, биринчи ўринни олган. Унинг дунё смартфон бозоридаги улуши 23 фоиз бўлса, сотув ҳажмининг йиллик ўсиши 32 фоизга тенг.

Кўриб турганингиздек, кучли учликка Apple ҳамда Xiaomi компаниялари ҳам кирган. Купертинолик гигант дунё бозорига смартфонларнинг 17 фоизини (57 миллионта) етказиб берган ва ўтган йилнинг илк чорагига нисбатан ўз кўрсаткичларини 44 фоизга оширган. Хитойлик компаниянинг йиллик ўсиши анча шиддатли – нақ 80 фоизга тўғри келади. 49 миллионта смартфон сотиб, у бозордан 15 фоизлик улушни қўлга киритган.

Тўртинчи ўринларда тегишлича Oppo ҳамда Vivo компанияларини кўрамиз – улар бозорда ҳар бири 11 фоиздан жойни эгаллаган. Бир замонлар етакчиликка даъво қилган Huawei эса энг серсавдо смартфонсозлар бешталигидан чиқиб кетган.

ЎҚИНГ: Энг инновацион элликта компания (BCG рейтинги, 2021 йил)