Смартфон бозоридаги энг муваффақиятли компаниялар рейтинги чиқди

  •   DiMaX
  •  2532
  •  05.10.2020 17:26

Смартфон бозоридаги энг муваффақиятли компаниялар рейтинги чиқди

Яқинда биз Counterpoint Research таҳлилчилари маълумотлари асосида август ойида сотилган смартфонлар сонига кўра компаниялар рейтингини чиқарган эдик. Энди эса Visual Captalist маркетинг тадқиқотлари агентлиги жорий йилнинг иккинчи чораги бўйича энг муваффақиятли смартфонсозлар рейтингини тақдим этишди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр ўнта смартфон («Роскачество» рейтинги, 2020 йил сентябрь)

Тадқиқотлар натижаларига кўра, биринчи ўринни бирданига иккита смартфонсоз эгаллаган. Ўзингиз ҳам тахмин қилган бўлсангиз керак – булар Samsung ҳамда Huawei компаниялари бўлади. Visual Captalist ҳисоботига кўра, улардан ҳар бири дунё смартфон бозорининг 20% қисмини эгаллаган.

Apple компанияси 14 фоизлик улуш билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, учинчи поғонада 10 фоизлик натижа билан Xiaomi турибди:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, кейинги ўринлардан тегишлича Oppo (9%), Vivo (8%) ҳамда Lenovo (3%) компаниялари жой олган. Қолган барча смартфонсозларнинг бу бозордаги умумий улуши 16 фоизга тенг бўлган.

Visual Captalist мутахассислари булардан ташқари яна қуйидагиларга эътибор қаратишган: смартфон бозорининг ярмидан ортиғини Хитой брендлари эгаллаб бўлишган. Мобил операцион тизимлар бўйича қараганда эса, бозорнинг 74 фоизини Android, 25 фоизини эса iOS бошқарувли смартфонлар ташкил этган.

ЎҚИНГ: Хитойлик бу камерофон DxOMark рейтингида Galaxy S20 Ultra ва Xiaomi Mi 10 Pro’ни ҳам «ер тишлатди»!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!