Смартфон эгалари 2020 йилда қайси ўйинларга энг кўп пул сарфлашди?

  •   DiMaX
  •  1532
  •  17.12.2020 12:24

Смартфон эгалари 2020 йилда қайси ўйинларга энг кўп пул сарфлашди?

11 декабрга ўтар тунда The Game Awards 2020 тақдирлаш маросими бўлиб ўтган ва унда нақ ўттиз битта йўналишда ғолиблар номи эълон қилинган эди. Sensor Tower компанияси эса якунига етаётган йилдаги энг сердаромад мобил ўйинлар рейтингини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Apple ўзининг турли гаджетлари учун 2020 йилги энг зўр ўйин ва иловаларни эълон қилди

Рейтингга кўра, PUBG Mobile ҳамда унинг хитойча варианти – Game For Peace бу борада етакчи экан. Жорий йил давомида улар энг кўп – тахминан 2,6 миллиард доллар даромад келтирган; бу эса ўтган йилгисидан 64,3 фоизга кўпдир.

Иккинчи поғонани 2,5 миллиард долларлик даромад (ўсиш – 42,8%) билан Honor for Kings ўйини банд этган. Кучли учликни якунловчи Pokemon Go ўйинига бўлса геймерлар тахминан 1,2 миллиард доллар сарфлашган. Бу кўрсаткич бултургисидан 31,5 фоизга кўпроқдир.

Кейинги ўринларда тегишлича Coin Master ва Roblox (ҳар бирининг даромади – 1,1 миллиард доллар) ҳамда Monster Strike (958 миллион доллар) ўйинлари турибди.

Умуман олганда, Sensor Tower ҳисоботига кўра, 2020 йил мобайнида мобил ўйинлар бозорида ўтган йилгига нисбатан 19,5 фоизга ўсиш кузатилган. Ўйинсозларнинг ўз маҳсулотларидан олган жами даромадлари 75,4 миллиард доллар, дея тахмин қилинмоқда. Бу борадаги аниқ маълумотлар келаси йилнинг бошида чиқади.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари (Google Play талқини)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!