Смартфон фойдаланувчиси учун муҳим 10 қоида

Смартфон фойдаланувчиси учун муҳим 10 қоида

Смартфонлар бугунги авлоднинг қадрли ва энг яқин шахсий буюмларидан бири саналади. Уларга тобора боғланиб қолаётганимиз аслида жиддий муаммо. Ундан фойдаланишнинг ҳам қонун-қоидалари бор. Қуйида смартфондан фойдаланганда тавсия этилмайдиган 10 ҳолат тўғрисида маълумот берамиз.

1. Қувватлашда ҳаддан ташқари кўп қолдирманг.
Смартфонни соатлаб розеткада қолдирманг. Айниқса, уйқудан аввал, телефонни қувватлашга қўйиб, ухламанг. Смартфон тўлиши билан уни розеткадан олиб қўйинг, қувватлаш қурилмасини ҳам.

2. Смартфонни кўйлагингиз чўнтагига солиб юришдан тийилинг.                                                                              Айрим шифокорларнинг фикрича, телефонни шимнинг чўнтагида олиб юриш ҳам хавфли экан. Бунинг юрак ва жинсий аъзолар учун зарар экани айтилади.

3. Смартфонни қувватлаш чоғида аудио-қулоқчинни тиқиб, мусиқа тингламанг ёки суҳбат қурманг.
Сўнгги йилларда смартфонни қувватлашга қўйиб, электр токидан жабр кўрган одамлар тўғрисида янгиликлар тарқалмоқда. Смартфонни қувватлаётиб ток уришидан ҳаётдан кўз юмганлар сони ортиб бормоқда.

4. Смартфон билан ёнма-ён ухламанг.
Ҳеч қачон смартфонни каравотингизда қолдириб ухламанг. Айниқса, уни ёстиқ остида қолдирманг. Шифокорлар ҳозирча смартфондан тарқаладиган тўлқиннинг уйқудаги одам миясига таъсир қилиши хусусида баҳсларга нуқта қўйганлари йўқ. Ҳеч бўлмаса, смартфондаги "Самолёт" режимини ёқинг.

5. Смартфонни тўғридан-тўғри қуёш нурлари тушадиган жойга қўйманг. Айниқса, қувватлаш чоғида.
Смартфоннинг жиддий душмани - иссиқлик. Иссиқликнинг юқори экани платформа самарадорлигини тушириш баробарида, аккумулятор учун ҳам жиддий хавф туғдиради. Смартфон учун зарур ҳарорат 0 дан 45 даражагача бўлиши керак.

6. Смартфон қувват олаётганда уни ёнғинга чидамсиз юзага қўйманг.

Ёстиқ усти ёки кўрпа устида, тез ёнувчи буюмлар юзасида қувват олаётган смартфон - хавфли. Имкон қадар смартфонни ёнмайдиган, чидамлироқ жойга қўйинг.

7. Арзон "зарядка"лардан фойдаланманг.

Қувват олдиргичларнинг ток ўтказиши фарқ бўлади. Шу боис, имкон қадар арзон "зарядка"лардан фойдаланманг. Сохта қувват олдиргичлардан фойдаланиш - катта хавф!

8. Смартфон қувват олаётганда нам ёки ҳўл қўлда уни тутманг.

Бизга болаликдан нам ёки ҳўл қўл билан токка тегмаслик ўргатиб келинган. Бу қоидага смартфон қувват олаётганда ҳам амал қилиш - мақсадга мувофиқ.

9. Смартфонни "қулфлаб" юришни одат қилинг.
Ундаги шахсий маълумотларнинг доимо хавфсиз бўлгани яхши.

10. Ўзингиз билмаган ва шубҳали файлларни, иловаларни юклаб, улардан фойдаланишга урингманг.
Бугунги замонда ҳаккерлар хуружи тобора кучаймоқда. Уларнинг бошмақсади инсонларнинг смартфон тизимига кириш ҳамда ундаги банкёки пластик карта маълумотларини ўғирлаб, пулларни ўғирлаш. Бунинг учун эса вирусли файллар тайёрланади. Сиз илова ёки файлни юклаётганда бу тавсиямизни унутманг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!