Смартфон ғилофидаги оғу

  •   DiMaX
  •  693
  •  01.03.2021 09:03

Смартфон ғилофидаги оғу

Ҳозирги кунда мобил телефонларнинг ғилофлари қўшимча функциялар билан ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Очилиб-ёпилувчи ғилофларнинг аксариятида пул, пластик карточка ва ҳоказоларни солиб қўйиш учун «чўнтак» ҳам бўлади. Лекин ундан қандай мақсадларда фойдаланиш барибир кишининг ўзига боғлиқ...

ЎҚИНГ: iPhone 11’лар учун «ҳомиладор» ғилофлар чиқди – нақ битта Redmi 8 нархида!

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати смартфон ғилофида гиёҳвандлик моддаси сақлаган юртдошимиз ҳақида маълум қилди. Хабарга кўра, бу ҳолат жорий йил 22 февраль куни, Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган «Зарбдор ойлиги» ва «Антитеррор-Тозалаш» тадбирлари давомида аниқланган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар кўчасида шубҳали ҳаракатлар содир этганлиги учун ёни холислар иштирокида кўздан кечирилган. Шунда унинг эгнидаги шимининг орқа чап чўнтагидан 1000 сўмлик купюрага ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли модда топилган. Бундан ташқари, фуқаронинг қўлидаги Samsung телефон аппаратининг ғилофи ичида ҳам бир бўлак, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг умумий соф оғирлиги 0,20 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ЎҚИНГ: Galaxy A32 4G тақдим қилинди: 5G-версиядан арзон, лекин унисидан ҳам зўр!