Смартфон ишлаб чиқарувчи компания эгасининг ўзи қандай телефондан фойдаланади?

Смартфон ишлаб чиқарувчи компания эгасининг ўзи қандай телефондан фойдаланади?

Барчамиз турли компаниялари томонидан ишлаб чиқариладиган, энг сўнгги моделдаги, кучли смартфонлардан фойдаланишни хоҳлаймиз/фойдаланамиз. Лекин ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, смартфон ишлаб чиқарувчи компания эгасининг ўзи қандай моделдаги телефондан фойдаланади?

Дунёдаги учинчи энг таниқли смартфон бренди бўлган Xiaomi'нинг раҳбари Лей Жун яқинда ўзининг расмий Weibo саҳифасида қайси смартфон моделларидан фойдаланишини маълум қилди. Қизиғи шундаки, Лей Жун фақат битта смартфон билан чекланиб қолмаган, у бир вақтнинг ўзида нақд тўртта телефонлардан фойдаланади.

Албатта, қурилмаларнинг тўртталаси ҳам хитойлик компаниянинг портфолиосига тегишли ва улар: бугунги кундаги Xiaomi'нинг ўн иккинчи авлод флагмани, яъни Xiaomi 12, ўтган йилнинг энг топ модели бўлган Xiaomi Mi 11 Ultra, яқинда тақдим қилинган ва унчалик қиммат бўлмаган Redmi Note 11Т Pro ва компаниянинг энг "ёш" смартфони, Xiaomi Civi бўлиб, бу телефонлар Лей Жун столи устида жойлашган ва у кўпинча улардан бир вақтнинг ўзида фойдаланади.

Кўпчилик кутган бўлиши мумкин, лекин бу ерда сиз Xiaomi 12 Ultra учун ишора кўрмайсиз. Шунингдек, Xiaomi раҳбари Билл Гейтс каби катта ва букланадиган экран ишқибози эмасга ўхшайди, смартфонлар орасида Xiaomi'нинг битта-ю битта бўлган Mi Mix Fold букламафони ҳам мавжуд эмас.

Лей Жун улардан қай тартибди ёки қайси вақтларда фойдаланишини маълум қилмаган. Эҳтимол, гигант компания раҳбари режаларига ёки кайфиятига қараб улардан бирма-бир фойдаланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Poco янги смартфон чиқармоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!