Смартфон ишлатиш умримиз давомида бизга қанчага тушади?

Смартфон ишлатиш умримиз давомида бизга қанчага тушади?

Агар 1000 долларлик смартфонни қиммат деб ўйласангиз, шошилманг.

Нархларни таққослаш сайти Flipsy маълумотларига кўра, оператор тўловлари ва иловалар харидларини ҳам инобатга олсак, оддий смартфондан фойдаланиш учун ривожланган давлатлар, жумладан, АҚШ аҳолиси умри давомида 75 000 доллар сарфлайди.

Бу рақамлар смартфонга кетадиган сарф-харажатларни категорияларга бўлиб чиқиш орқали олинди.

Смартфоннинг умумий нархи
Агар биринчи смартфонингизни ўртача 18 ёшингизда сотиб олиб, 78 ёшингизга қадар уни ҳар 32 ойда янги моделга алмаштирсангиз, умрингиз давомида жами 22 та смартфон ишлатган бўласиз. (Маълумот учун, 78 ёш АҚШда аҳолининг ўртача умр кўриш ёши ҳисобланади.) Ҳар бир смартфон сизга 567 долларга тушса, 22 та смартфон нархи умр давомида 12 474 доллар бўлади.

Оператор хизматлари ҳам арзон эмас (бу ерда АҚШдаги ўртача нархлар инобатга олинмоқда). Flipsy'нинг тахминий ҳисоб-китобича, оддий одам ойига 80 доллар оператор хизматига тўласа, 60 йил давомида 57 600 доллар пул сарфлаган бўлади.

Иловалар
Sensor Tower Store'нинг маълумот беришича, оддий iPhone фойдаланувчиси премиум иловалар ва илова ички харидлари учун йиллик равишда ўртача 88 доллар сарфлайди. Бу эса бутун умр давомида 5280 долларга тенг бўлади.

Қуйида Flipsy ҳисоблаб чиққан нархларни ўн йилликлар кесимида кўриб чиқамиз. Яъни бу ерда 10, 20, 30 ва ҳ. йил давомида телефондан фойдаланишнинг умумий нархи кўрсатилган:

•10 йил: 12 559 доллар;
•20 йил: 25 118 доллар;
•30 йил: 37 677 доллар;
•40 йил: 50 236 доллар;
•50 йил: 62 795 доллар;
•60 йил: 75 354 доллар.

ЎҚИНГ: 30 апрелгача For the King ўйинини бепул олиб улгуринг! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!