Смартфон камераларининг сиз билмаган 13 та функцияси

  •   Saroy
  •  4435
  •  14.07.2018 17:36

Смартфон камераларининг сиз билмаган 13 та функцияси

Смартфонингизнинг барча имкониятлари сизга аён, чунки сиз қурилмани олганингиздан бошлаб унинг нималарга қодирлигини батафсил ўрганиб чиққансиз, шу жумладан камерасини ҳам.  Ҳар ҳолда биров сўраса телефонингиз ҳақида ишонч билан шундай дейсиз. Яхши суратга олиш, селфи ва панорама, буларнинг барчаси сиз учун осон ишга айланган. Махсус объектни ўрнатиб, ҳужжатларни сканерлаш ва QR-кодларни санаш —  бу ҳам сиз учун муаммо эмас. Лекин сиз ҳали ҳам самартфонингиз камераси ҳақида кўп нарсани билмайсиз, ишонаверинг. Сизнинг гаджетингиз яна нималарга қодир? Қуйида шу ҳақда ҳикоя қиламиз.

Юлдузларга ёнма-ён

Интернет барчаси ҳақида маълумот бериши мумкин, лекин келинг қизиқишларимизни сўндирмайликда, тез-тез осмонга қарайлик. Смартфонингиз юлдузлар манзараси ва коинот билимдони бўлиб хизмат қилади. Камерани тунги чироқларга қаратинг, гаджет сизга Сомон йўли, Чаён буржи ёки ХКС ҳақида сўзлаб беради.Нима қиламиз: Смартфонга керакли дастурни юклаб оламиз. IOS ва  Android учун Star Walk 2  обсерватория-иловаси 3 доллар туради, реклама билан эса текин. Яна бошқа, пул тулаш шарт бўлмаган  яхши софтлардан бири,  — SkyView (IOS, Android) ва  ЧiOS учун Night Sky.

ЎҚИНГ:Huawei “энг яхши сурат оладиган смартфон” – P9’ни намойиш қилди

Рангни аниқлайди

Ушбу функция нафақат дизайнерлар, балки йигитлар учун ҳам керак. Чунки улар яхши кўрган қизи қандай рангдаги либосларни ёки сочи қайси рангда бўлиши кераклигини, хуллас унинг соч рангини мақтаётганида қовун тушириб қўймаслиги керакда. Бу борада йигитларга смартфон ёрдам беради.  Сиз рангдаги нозик фарқларни ажрата олишдек ноёб қобилиятингиз, рангларнинг аҳамияти ҳақида билимингиз билан қизни лол қолдирасиз. Ҳеч бўлмаганда,  ўзингиз учун янги рангларни кашф этасиз.

Нима қиламиз: Android  учун Color Identifier иловасини ўрнатамиз ва камерани бизни қизиқтирган рангга қаратамиз. Софт унинг расмий номини айтиб беради.

ЎҚИНГ:Илғор смартфонларда олинган суратларни таққосланг

Объект ҳақида ҳаммасини билиб оласиз

Исталган объектни суратга олинг ва у ҳақда Google’дан  маълумот олинг. Дўстларингизни топқирлигингиз билан ҳайратга солишнинг энг ажойиб йўли: ўсимликнинг номи ва тарихий диққатга сазовор жойлар, улар ҳақида маълумотлар, энди буларнинг барчаси сизнинг чўнтагингизда.

Нима қиламиз: Google Photos  иловаси келади, унда Google Lens технологияси ишлатилади. Уни фаоллаштириш учун тугмача экраннинг энг қуйисида турибди. 

Соғлиқни назорат қилиш

Пулс ва стресс даражасини ўлчаш, юрак уришингиз машғулотдан кейин қанчалик тез маромига келишини билиш, маълум бир машқлардан кейин қанча ёғ парчаланишини тушиниш — буларнинг  барчасини битта кўрсаткич бармоғингизни смартфон камерага теккизиш билан билиболса бўлади. Муъжиза!

ЎҚИНГ:Камералар “жанги”: Galaxy S7 edge смартфони LG G5 SE’га қарши

Нима қиламизInstant Heart Rate иловаси — аниқ ва ишончли рақамли кардиомонитор. Уни яхши ёруғликда ёки чақноғи билан фойдаланинг. Текин версиясида реклама берилади.

Умуман олганда, кўп ҳолларда стандарт пакетида соғлиқ учун илова ўрнатилади. Google Fit, Samsung Health ёки «Здоровье» iOS’да .  

iPhone’ни бош ҳаракати билан бошқариш

Биринчидан, бу жуда қизиқ. Иккинчидан, келажакда керак бўлиб қолиши мумкин. Амалда  hands-free технологиясини iOS 7 учун ишлатиш мумкин. Сиз бошингизни бироз чапга эгинг, ва смартфонда сиз буюрган функция фаоллашади.

Нима қиламиз: Созлагичдан «Основные» пунктини танланг, кейин — «Универсальный доступ», «Физиология ва моторика» ва «Switch Control». У ердаги «Переключатели» бўлимида маълум бир ҳаракатларни тўғрилашингиз мумкин.

ЎҚИНГ:Бир объективли Galaxy S8 бош камераси “қўш кўзли” LG G6 ва iPhone 7 Plus’га қарши

Смартфонни юз билан блокдан ечиш

Фақат айфон «ўнинчи» да эмас. Android учун ҳам зўр фишкалар бор. Телефон камераси эгасининг юзини таний олади ва қурилмани автоматик тарзда блокдан ечади.

Нима қиламиз: Созлагичда «Безопасность» бўлими бор, ундаги «Smart Lock» пунктини фаоллаштиринг. Дарвоқе, ўша ерда овозни танишни ҳам созлаб олиш мумкин. Айфон эгалари ҳозирча видео кўриб вақтини хушнуд ўтказиши мумкин.

ЎҚИНГ:Oukitel U22 — жаҳоннинг 4 камерали смартфони!

Матнни таржима қилади

Шундай вазиятни кўз олдингизга келтиринг: сиз саёҳатдасиз, ресторанга кирдингиз ва нотаниш тилда ёзилган менюга ташвиш билан тикилиб турибсиз. Ҳар бир пунктни таржима қилиб ўтириш жуда қийнаб юборади. Лекин камерадан сканер ўрнида фойдаланиб меню саҳифасини суратга олсангиз, шу заҳотиёқ таржимасини оласиз.

Нима қиламизInstant Translate функциясига эга  Google Translate иловаси ёрдам беради (камера тасвири акс этган тугмача фаоллашади). Дарвоқе,  илова  Android учун ҳам,  iOS учун ҳам ишлайди.

Теридаги ўзгаришларни назорат қилади

Яна бир лайфхак соғлигига бефарқ бўлмаганлар учун. Смартфон камераси терида пайдо бўлаётган  шубҳали доначаларни аниқлайди ва таҳлил қилади. У сизга врачга кўриниш шартми ёки йўқми, ёки шунчаки, зарарсиз холми шу ҳақда  хабар қилади.

Нима қиламиз: клиник тажрибадан чиққан SkinVision иловасини юклаб олинг. Бир ойлиги  4,99 фунт стерлинг туради.

ЎҚИНГ:Смартфонлар бизни қанчалик ўзгартирди?

Масофани ўлчайди

Узун ва йирик ўлчов асбобларини энди унитинг. Бугунги кунда смартфонлар учун телеметрик иловалар камера ёрдамида объектнинг бўйи, эни ва баландлиги ҳамда унгача бўлган масофани аниқ айтиб бера олади.

Нима қиламиз:  Android учун Smart Measure Pro иловасини юклаб ўрнатиб олинг,    iOS  учун эса Dot Measure иловасини.

Хавфсизликни назорат қилади

Қиммат ақлли камераларнинг арзон муқобили бўлган видеокузатув, бу сизнинг смартфонингиз. Аниқроғи иккита смартфон: иккита қурилма керак бўлади, бирида, яъни  камераси бори билан сиз уйда йўқ пайтингизда фарзандларингиз нима қилаётганини кузатиб турасиз, ёки шунчаки, уйингиз хавфсиз ҳолатда турганига ишонч ҳосил қиласиз.

Нима қиламиз: Manything иловаси учун 13 долларгача тўлаш керак бўлади, лекин арзийди. Бу софт исталган вақтда камера орқали иккинчи смартфонга ёки планшет ва ноутбукга уйдаги аҳволни ёзиб узатади. Яна у хоналарда қандайдир ҳаракат бўлаётганини билиб қолса бу ҳақда билдиришномани ҳам жўната олади.

ЎҚИНГ:LG K10 – ўртача нархда чиройли ва катта экранли смартфон

Тез ва тўғри ҳисоблайди

Бу ерда ҳам таржима қилишдаги ҳолат юзага келади. Смартфон клавиатурасида  узун арефметика мисолларини ечиб ўтиришга ҳар доим ҳам вақтимиз бўлавермайди.

Нима қиламизPhotomath иловаси билан мисол ёки вазифани суратга олинг ва у сизга босқичма босқич кўрсатади. Софт рақамлар, касрлар, тенглама, логарифм, тригонометр ва интеграллар билан ишлайди. Илова текин.

Тепловизор ўрнида фойдаланиш

Тепловизор — бу кўп функцияли ва фойдали нарса. Унинг ёрдамида жосуслик ўйинини ҳам ўйнаса бўлади (у одамни сиздан ярим келометрлик масофада ҳам аниқлаб беради) ва иссиқлик йўқотишини ҳам топиб беради (масалан, деразадан шамол эсяпти, лекин аниқ қаерданлигини билолмаяпсиз).

Нима қиламиз: Opgal компанияси жажжигина  тепловизион гаджетини ишлаб чиқармоқда, унинг номи Therm-App.  У смартфон камерасига маҳкамланади ва иссиқлик энергияни ёруғлик тасвирига айлантириб беради. Therm-App 999 доллар туради ва ҳозирча фақат Android билан ишлайди. Смартфонлар учун яна бир арзон тепловизор, бу Flir One. У 222 доллар бўлиб, Amazonда сотиб олса бўлади.

Буюмни яқинроқ кўрсатади

Гузаллик шайдолари ва уй тадқиқотчиларига смартфонни микроскопга айлантириш ғояси ёқиши турган гап. Албатта, унинг кучи қандайдир ўсимликнинг клеткаси ядросини кўришга етмас. Лекин бундай гаджетлар масалан биологияга қизиқадиган болалар учун айни муддао бўлиши тайин.

Нима қиламиз: Қўшимча девайс сотиб олиш керак, яъни смартфон учун  Ravensburger Science X Smartscope Science Kit микроскопини сотиб олиш керак. Amazon орқали 30 долларга буюртирса бўлади.

ЎҚИНГ:FabFocus иловаси эски iPhone’ларга қўш камера функцияларидан фойдаланишга ёрдам беради

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!