Смартфон, компьютер ва бошқа электротехника жиҳозлари импортини чеклашлари мумкин!

  •   DiMaX
  •  995
  •  20.09.2019 17:27

Смартфон, компьютер ва бошқа электротехника жиҳозлари импортини чеклашлари мумкин!

«Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистонга электротехника олиб киришнинг янги тартибини жорий этиш таклиф қилинаётган Вазирлар Маҳкамаси қарорини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Бу хусусда Spot нашрига асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Яна иккита шаҳримизда «Яндекс.Такси» иш бошлади, лекин Тошкент ҳокими ўринбосари унга қарши!

Ушбу таклифга мувофиқ, республика ҳудудларида камида битта сервис марказига эга бўлган заводнинг расмий вакиллари ёки ишлаб чиқарувчининг расмий дилерлари электротехника маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш билан шуғуллана олади. Янги тартибни 2020 йилнинг 1 январидан жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Янги тартиб қўлланиладиган электротехника воситалари рўйхати ҳам келтирилган:

  • Музлатгич ва совутгичлар
  • Вентиляторлар
  • Кондиционерлар
  • Идиш-товоқ ва кир ювиш машиналари
  • Электр жиҳозлари
  • Трансформаторлар
  • Чангютгичлар
  • Монитор ва проекторлар
  • Мобил телефонлар
  • ва бошқалар.

Spot билан суҳбатлашган бозор экспертлари, агар ҳужжат ушбу шаклда қабул қилинса, бу бутун бозорга таъсир қилишини айтган.

Мисол учун, Apple маҳсулотлари Америка компаниясининг вакиллари томонидан импорт қилиниши керак ва ҳар бир минтақада камида битта Apple хизмат кўрсатиш маркази пайдо бўлиши керак. Бошқа ишлаб чиқарувчилар билан ҳам худди шундай.

ЎҚИНГ: Мобил қурилмаларнинг пулли асосда рўйхатга олиниш санаси расман эълон қилинди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!