Смартфон нега қизиб кетади? Мутахассис телефонни сақлаб қолиш чорасини айтди

  •   DiMaX
  •  1442
  •  27.10.2020 12:42

Смартфон нега қизиб кетади? Мутахассис телефонни сақлаб қолиш чорасини айтди

Ишлатиш жараёнида смартфоннинг енгил исиши хавотирли эмас, бироқ қўлда тутиш ноўнғай даражагача қизий бошласа, бирон чора кўрмасангиз бўлмайди. Бу ҳақда «Прайм» агентлиги маълумотига асосланиб Xabar.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

«Роскачество» рақамли маҳсулотларни синовдан ўтказиш бўйича катта мутахассиси Сергей Кузьменко бу борада керакли маслаҳатларни берган. Унга кўра, процессор, батарея ёки дисплейдаги муаммолар — телефон қизиб кетишининг бош сабабчиларидир. Юқори ҳарорат ҳар доим ҳам деталларнинг носозлигидан далолат эмас, бироқ шунга олиб келиши мумкин.

«Узоқ вақт ўйин ўйналса, оқимли контентдан (видео) фойдаланилса ёки созламаларнинг жойида эмаслиги телефоннинг қизишига олиб келади. Қолаверса, об-ҳаво, ҳарорат каби ташқи омиллар ҳам қурилманинг қизишига сабабчи бўлиши мумкин», — тушунтирди мутахассис.

ЎҚИНГ: Мутахассислар iPhone’ни тун бўйи қувватлашга қўйиш ҳақида кутилмаган маслаҳат беришди!

Мутахассис эски телефонларнинг кўпроқ қизиши сабабини ҳам тушунтирди — замонавий иловаларни янгилаб олиш учун улар кўпроқ ресурс сарфлайди.

«Мабодо телефон қизий бошласа, ўчириб, қайта ёқинг, ортиқча, кўп ишлатилмайдиган функцияларини, масалан, GPS ва Bluetooth кабиларни ўчириб қўйинг. Смартфон оператив хотирасини тозалаб берувчи дастурлардан фойдаланинг. Кучсиз смартфонларга оғир (кўп ресурс сарфловчи) ўйинлар ўрнатманг», — маслаҳат берди Кузьменко.

ЎҚИНГ: Экспертлар: «Ушбу 21 та оммабоп ўйинни смартфондан тезда ўчириб қутулинг!»

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!