Смартфон қизиб кетяптими? Унга криптовалюта вируси тушган бўлиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  2969
  •  06.09.2018 16:10

Смартфон қизиб кетяптими? Унга криптовалюта вируси тушган бўлиши мумкин!

ESET компаниясининг аниқлашича, Play Market иловалар каталогига жойланган Bug Washer иловасида махфий майнер бор экан. Ушбу дастур аллақачон 5 миллион мартагача кўчириб олинган (аниқ сони сир тутилмоқда).

ЎҚИНГ: Ёнғин, қарз ва қамоқ: қисматни қора қилган криптовалюта

Аниқланган ушбу вирус хакерлар фойдасига криптовалюта майнинг қилиш учун қурилманинг кучини сарфлайди. Бу эса смартфоннинг қизиб кетишига, самарадорлиги пасайишига ва трафик ҳаддан ташқари кўп сарфланишига сабаб бўлади. Ҳатто аккумуляторни ишдан чиқариб, ёниб кетишига ҳам олиб келиши мумкин.

Яширин майнерларнинг муаммоли томони шундаки, уларни аниқлаш ўта мушкул. Модомики Play Market дўконига ўрнатилган антивирус буни уддалай олмадими – қолганларидан умид қилмай қўяверсангиз ҳам бўлади. Эҳтимол, Bug Washer – бу каталогдаги зиёнкор вируси мавжуд бўлган ягона илова эмасдир.

Смартфонга майнер вирус ўрнашиб олганлигини ҳам билиш қийин. Бунда бирор илованинг аккумулятор қувватини одатдагидан кўпроқ сарфлашига эътибор қаратиш лозим. Айниқса, фон режимида у анча фаол бўлса, шу дастурдан воз кечганингиз ҳам маъқул.

ЎҚИНГ: Алданганлар анчагина: фирибгарлар Google Play’да Ethereum токенини 388 доллардан таклиф этмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!