Смартфон радиацияси сичқонда саратонни келтириб чиқарди, одамда-чи?

Смартфон радиацияси сичқонда саратонни келтириб чиқарди, одамда-чи?

Сўнгги йилларда мобил алоқа, аниқроғи смартфоннинг инсон саломатлигига таъсири хусусида кўплаб баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Бироқ, бундай фикрлар одамларни смартфондан янада кўпроқ ҳамда фаолроқ фойдаланишдан тўхтатиб қўя олгани йўқ.

Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг олимлари смартфондан тарқалаётган тўлқиннинг инсон миясига таъсирини яқиндан ўрганиб кўришди. Атроф-муҳит таъсирини ўрганиш миллий институтининг Миллий токсикология лойиҳаси доирасида ўтказилган синов жараёнлари аввалига сичқонларда татбиқ қилинди.

Ҳаддан ташқари радиоактив нур йўналтирилганида, сичқонларнинг 6 фоизида юракка яқин ҳудуддаги асаб толаларида ўсма касаллигининг ривожланиши кузатилган. Гап шундаки, тажриба чоғида эркак сичқонлар инсон смартфонда суҳбатлашаётган чоғда ҳосил бўладиган нурланишдан бир неча баробар кўпроқ нур олган. Айнан шу боис, уларнинг саломатлигида муаммолар кузатилган. Бундай нурланиш дозаси дунёдаги бирор бир гаджетдан ажралиб чиқмайди.

Олимларнинг хулосаларига кўра, радиоактив нурдан фарқли равишда, смартфон алоқага уланиши учун ўзидан тарқатаётган радиочастота тўлқинлари мутлоқ зарарсиз экан. Смартфондан фойдаланиш саратонни келтириб чиқаради, деган фикр-мулоҳазалар мутлоқ асоссиз экан.

Радиочастота нурланишидан фарқли равишда, рентген ёки микротўлқинли печдан нурланиш зарарли экани қайд этилган.

Шундай савол туғилади: унда смартфон инсон танасида саратонни келтириб чиқариши ҳақидаги маълумотлар қаердан пайдо бўлган? Гап шундаки, бир неча йил олдин бир гуруҳ олимлар смартфондан тарқалаётган нурнинг зарарли эканини исботлаш учун тажриба учун танланган сичқонларни 2 йил давомида кунига 9 соат мобайнида тинимсиз нурлантирганлар. Инсон билан қиёсланса, бу давр 70 йилни ташкил қилади. Яъни, бу нурланиш инсонларга таъсир қилиши учун уларни 70 йил мобайнида тўхтовсиз нурлантириш керак бўлар эди.

АҚШ ҳукуматининг Озиқ-овқат ва дори-дармон бошқармаси ҳам 2 февралда расмий баёнот билан чиққан ва аввалги тажриба амалдаги ҳолатга тўғри келмаслигини, нотўғри усулда ва шароитда ўтказилганини эълон қилган.

Англаш мумкинки, смартфондан фойдаланиш чоғида ундан тараладиган нурланиш даражаси ўта паст. Америка саратон жамияти бош шифокори Доктор Отис Браулининг фикрича, смартфон ва саратон ўртасидаги боғлиқлик эҳтимоли жуда кам. "Биз смартфонларга қўйилган ҳозирги хавфсизлик талаблари одамлар саломатлиги учун безарар эканига ишонамиз", дейди мутахассис.

Мазкур тажриба натижаларига кўра, кун давомида смартфонда соатлаб суҳбат қурган тақдирда ҳам, бу сизнинг соғлигингизга таъсир қилмайди. Бироқ, сарф қилинаётган вақтингизнинг чегараланган эканини ёдда тутинг.

Саратон асосан гамма-нурланиш, радон ва рентген нурланиш, яъни танадаги кимёвий моддаларга таъсир қиладиган нурланишлар билан боғлиқ. Бундай радиацияда иссиқлик кўринишидаги қувват ҳосил бўлади. Смартфон ва микро тўлқинли печлардан эса ионлашмаган, хавфсиз тўлқинлар ажралиб чиқади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!