Смартфон романтик муносабатни йўққа чиқаради

Смартфон романтик муносабатни йўққа чиқаради

Техас олимлари смартфон яқин инсонлар орасидаги муносабатни бузиб қўйиш хавфи борлигини аниқлашди. Асли бу кўпчилигимизга таниш ҳолат бўлса-да, мутахассислар унга “фаббинг” дея ном беришган. Бу атама 2007 йилда “ақлли телефонлар” оммалашгач, пайдо бўлган ( «phubbing» инглизча сўз, phone телефон ва snubbingқудуқ тубига босим билан кириш, дегани).

Аниқланишича, заруратсиз смартфонга “шўнғиб кетиш” яқин инсонлар ўртасидаги муносабатга путур етказади. Экспертлар 450дан ортиқ кўнгилли устида тажриба ўтказишди. Уларнинг 46 фоизи қўлида доимо смартфонларини тутганча ўтказиб юборилган қўнғироқлар ва хабарларни кўриш билан машғул бўлди. Кўнгиллиларнинг ўзлари ҳам бу одат оилавий можароларни жуда кўп келтириб чиқарганини тан олишди.