Смартфон сотиб олмоқчисиз, лекин хато қилишдан қўрқасиз

  •   Saroy
  •  1799
  •  08.10.2018 17:22

Смартфон сотиб олмоқчисиз, лекин хато қилишдан қўрқасиз

Барча телефонлар бир-бирига ўхшайди, аммо янгисини харид қилиш ҳар гал азобга айланади. Шунга қарамай, смартфон сотиб олишга қарор қилдингизми,  аввал молиявий имкониятингизни эътиборга олинг.

Хўш, қандай смартфон харид қилсам экан, деб ўйлаб қолдингизми, демак у аниқ айфон эмас. Чунки у билан иш жуда оддий: пул бўлса бўлди, дўконга борасизу,  энг сўнгги моделни сотиб олаверасиз, етмайдими олмайсиз..

Apple телефон эмас, орзу сотади. Ҳа буни у зўр уддалайди, аммо бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам ундан қолишаётгани йўқ. Рекламалар эса харидорларни ҳар доим янгиси зўр эканига ишонтиришга ҳаракат қилади. Агар пулингиз етса, албатта янги ва қиммат флагман ҳақида ўйлаб кўрсангиз бўлади, фақат харид олдидан девайс ҳақидаги барча маълумотларни интернет орқали билиб олишингиз лозим.

Смартфон ҳақида фойдаланувчиларнинг фикрини албатта ўқинг. Чунки, тўртта камера бор дегани билан, қурилма зўр бўлиб қолмайди. Эҳтимол янги қурилманинг ягона янгилиги ҳам шу камералар  бўлиб чиқар, қолгани эса ўша-ўша эскича қолиши ҳам мумкин.

Агар ниятингиз  шунчаки, кундалик ҳаётингизда асқотадиган яхши гаджетга эга бўлиш бўлса – бу бошқа масала. Аксарият кишилар эътиборини биринчи навбатда iPhone, Samsung, Xiaomi’нинг охирги флагман моделларига қаратади, холбуки озгина эскирган қурилмалар ҳам ёмон эмас. Аммо машҳур бренд учун ортиқча пул тўлаш шартмикан? Зеро, ҳозирда барча смартфонлар ҳам юқори иш унумдорлигига эга процессорлар билан жиҳозланган.

Смартфонни қўлга олиб кўринг

Замонавий телефонлар бир-бирига шу қадар ўхшашки, масалан  iPhone Xs’ни Хитойнинг арзон аппаратидан ажрата олмайсиз. Смартфон сизга тўғри келадими ўзи, буни билиш учун ҳам аппаратни кафтингизга олиб, ушлаб кўринг. Ўша шишали корпус қуёш нурида қанчалик товланмасин ёки дизайндаги турли янгиликлар сизга ёқмасин, у қўлда  ушлаб қўрганингиздан кейин ёқмай қолиши мумкин. Бармоқ излари ёрдамида блокдан ечиш функцияларига албатта эътибор беринг.

Агар, сиз телефонни бир қўлда ишлатиб ўрганган бўлсангиз, катта бармоғингизни экраннинг пастки бурчагидан диагонал бўйича юқори бурчагига юргизиб кўринг. Яхши смартфоннинг экран диагонали қўлга тўғри келиши ва ушлаганда ноқулайлик туғдирмаслиги керак.

Экран диагонали 5.5 дюймдан кичик бўлган смартфон қўли унча катта бўлмаган ва аппаратни бир қўлда ишлатиб ўрганиб қолган фойдаланувчиларга тўғри келади. Катта  диагонал эса видео кўрмоқчи ёки ўйин ўйнамоқчи бўлганлар учун мосдир.

Энди экран сифати ҳақида икки оғиз сўз. Эътиборни ҳар бир дюмга тўғри келадиган  пиксел сонига қаратинг (PPI). Кўзга 400  PPI бўлган экранлар ёқади.

4К форматлиси яхши туюлиши мумкин, лекин унчалик ҳам шарт эмас. Эътиборни ёрқинликка ва ёруғликнинг сифатига қаратинг. Фаол матрицали AMOLED дисплейи LCD’ни ортда қолдиради. Ушбу параметрлар формат учун эмас, балки кўзингизга картиналарнинг чиройли кўриниши учун муҳим.

Аккумулятор сиғимига қаранг

«Ким учундир смартфоннинг узоқ ишлаши ёқади, ундайларга эътиборни батареянинг mA/ч сиғимига қаратиш талаб этилади. Энг қулайи — 3000 mA».

2000 mA бўлган батареялар фаол ишлаган пайтида ўртача бир суткага етади.

Даровқе, агар смартфонларнинг қиммат моделларида сиғим оз бўлса, бундан қўрқиш керак эмас. Улар софтнинг аъло даражадаги оптимизацияси эвазига вазифаларни бажариш учун бошқа смартфонларга қараганда оз вақт сарфлайди. Лекин такрорлаймиз, бу асосан люкс девайслар учун, айниқса  iOS операцион тизимда ишлайдиганлари билан.

Операцион тизим ва тезкорлигини текширамиз

Смартфонлар чиройлилиги ва ранги билан унчалик фарқ қилмайди, лекин уларнинг  операцион тизимида гап кўп. iOS билан ишлайдиган айфонлар инжиқ эмас ва барқарор ишлайди. Android эса ўзига кўпроқ эътибор талаб қилади, аммо персоналлаштириш томонидан кўпроқ эркинлик беради.

Қурилманинг иш унумдорлиги зарурий миқдорда бўлиш учун унинг тезкор хотираси  3-4 ГБ бўлиши керак ва процессори ҳам тўртядроли бўлса янаям яхши.

Камера — энг асосийси (аслида унчалик эмас)

16 Мп бўлган ички фотокамера ва 5 Мп бўлган олд камерали смартфон яхши расм олиш учун етарли ҳисобланади. Шунингдек диафрагмалар кўрсаткичига ҳам эътибор қаратинг.

«Кўпчиллик фотографлар мураккаб ва қиммат аппаратларини енгил ва қулай смартфонларга алмаштирмоқда. Айрим режиссёрлар эса ҳатто кинокартиналарини iPhone’да суратга олишга улгуришди.  

Яна нималарга эътибор қаратиш лозим?

Яна ўша гап: сиз телефонни нега сотиб олмоқчисиз, аввал шу саволга жавоб топишингиз керак. Қурилмангиз қандай функцияни бажариши шунга боғлиқ.

Ҳатто Apple ҳам иккиталик сим карта технологиясига ўтди, шундай экан яна бир бор ўйлаб кўринг, шундай смартфон сизга ўзи асқотармикан?  Қолаверса бозорда iPhone Xs’дан фарқли улароқ, икки сим картали смартфонлар жуда кўп, аммо нархи ҳам шунга яраша.

NFC-чип орқали харидларни амалга оширасиз (бошқа фойдали вазифалар ҳам анчагина). Одатда бундай телефонлар қиммат туради. Имкониятингизни баҳоланг ва смартфон сотиб олганда бир йўла керакли асессуарларни ҳам сотиб олинг. Булар: пленка/ҳимоя ойнаси, ғилоф, пауэрбанк ва бошқалар.

Энди смартфон сотиб олишга қатъий қарор қилдингизми, у ҳолда мана бу ҳавола орқали Terashop.uz интернет-дўконимизга киринг. Ҳаммаси шу ерда.

 

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.