Смартфон сувга тушиб кетди. Энди нима қиламиз?

  •   Saroy
  •  1722
  •  18.05.2018 12:26

Смартфон сувга тушиб кетди. Энди нима қиламиз?

Ҳавотир олманг девайс қайта ишлаб кетишига умид  қилса бўлади.

Иккита усули бор, улар гаджетингиз сувга тушиб кетдими ёки пива, вино ва бошқа суюқлик тўкилиб кетдими, шунга қараб қўлланилади.

ЎҚИНГ: SIM карталардаги олтинни ажратиб олиш мумкинми?

  1. Дарҳол смартфонни ўчиринг! Телефонингиз сувга тушиб кетса ёки ҳўл қилиб қўйсангиз биринчи қиладиган ишингиз гаджетни ўчириш ва батареяни чиқариб олиш бўлсин. Одатда, Samsung Galaxy телефонларининг кўпчилигида батареяси олинади.

Агар қўлингизда айфон,  HTC one ёки бошқа қурилма бўлса-чи (уларнинг батареяси олинмайди)?. Ў ҳолда ўчириш тугмасини босиб, беш сонияча ушлаб туринг ва шу йўл билан қурилмани ўчиринг. Жуда қаттиқ ва узоқ қисманг. Агар шундай қилсангиз қурилмангиз ўчирилади ва қайта ёқилиб кетади, бу эса хавфли.

  1. Қурилмангиз бутунлай ўчирилгандан кейин уни қисмларга ажратинг. Хўш, ечиладиган қисмлар нималардан иборат: SIM-карта; SD карта; орқа қопқоқ; батарея; исталган аксессуар, масалан, ғилоф.
  2. Гаджет экранини юқорига қаратиб қўйинг ва шу ҳолда ушлаб туринг. Бу жараён телефонингиз (қайта жонлангунча) реинкарнация бўлгунича давом этади.

Ишни гравитациянинг ўзи сиз учун бажаради ва смартфон устидаги намни тортиб олади. Барибир яна бир текшириб қўйинг, телефонингиз бутунлай ўчганми (чунки ҳар нарса бўлиши мумкин-да, эҳтимол тугмани босгансизу лекин у ишламагандир).

 3.1. Агар бошқа суюқ нарсага тушириб юборган бўлсангиз ёки қурилмага ширин суюқлик тўкилган бўлса, у ҳолда телефоннинг ичига ҳеч нарса ёпишиб қолмаганми, шуни текширинг агар бор бўлса тозалашга ҳаракат қилинг. Тозалашга 99 фоизли спирт ишлатинг, айнан, 99 фоизли спирт, бу жуда муҳим.

ЎҚИНГ: Японлар ювса бўладиган телефон яратди

5-10 сония ботириб туринг. Қўрқиб кетдингизми? Бошқа йўли йўқда, чунки гаджет ёпишқоқ ёки шакарга тўла,  бу аҳволда у ишлаши қийин ёки бутунлай ишдан чиқади. Шунга ҳам эътибор беришингиз лозимки, спирт гаджет ичидаги елимларни ҳам бироз эритиши мумкин. Агар уйда 99 фоизли спирт бўлмаса имкон қадар тезроқ яқин орадаги электроника дўконлари ёки дорихоналардан сотиб олинг.

4. Қоғоз сочиқ ёки салфетка билан гаджетни қуригунча артиб чиқинг. Шунингдек, қоғоз сочиққа гаджетни ўраб қўйишингиз, ва маҳкам ушлаб юқоридан пастга силкитишингиз ҳам мумкин. Тушган томчи тезда қоғозга сингиб кетади.

5. Намни тезда сўриб оладиган нарсалардан фойдаланинг. Бунинг учун иккита абсорбент керак бўлади, булар: Силикагель – анча самарали. гуруч – у ҳам бўлади, бироқ унчалик эмас. Гаджетни абсорбентга кўмиб қўйиш керак.

6. Абсорбент агентлар билан қурилмангизни герметик контейнерга солиб. Бунинг учун абсорбент агентни ёки гуручни тайёрлаб қўйинг. Кейин ҳаво ўтказмайдиган контейнерни олинг ва гаджетнинг ўзини солинг. Эсда сақланг, нам ютувчи агент қурилманинг ҳамма томонини тўлдириб туриши керак, кейин контейнерни маҳкам ёпинг.

7. 48 соат кутинг. Ҳа, айнан икки кун, албатта, бу жуда узоқ, лекин гаджетингизга ёрдам бермоқчи бўлсангиз шундай қиласиз-да (айниқса, қурилмангиз арзон бўлмаса). Ушбу муддатдан олдин гаджетни асло ёқманг. Қисқа туташув юз бериши мумкин. Эсда сақланг: шу вақт орасида телефонингиз экрани доимо тепага қараб турган бўлиши керак!

Контейнерни маҳкам ёпганингиздан кейин, уни қуриқ ва қоронғу жойга қўйдингиз, энди 48 соатда гаджет қайта жонланиши ва аввалгидек бенуқсон ишлаб кетишига ишонинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!