Смартфон учун антивирус керакми?

Смартфон учун антивирус керакми?

Деярли ҳар ҳафта - компьютер хавфсизлигига ихтисослашган қандайдир компания Android учун зараркунанда дастурлар ҳақида қўрқинчли статистикани келтириб ўтганига нохосдан гувоҳ бўлиб қоламиз. Сир эмаски, буларнинг бари улар ишлаб чиққан антивирус таъминотининг фойдаланувчилар томонидан харид қилинишига қаратилган, бунинг учун жуда кўплаб рекламалар бериб борилади. "IT-specialist" канали мутахассислари эса смартфонлардаги антивируслар масаласига алоҳида тўхталиб ўтишган.

Картинки по запросу virus smartphones

Маълумки, Android’нинг асосида барча жараёнларнинг иши учун жавоб берувчи Linuks ядроси ётади. Ҳар бир илова ўз фойдаланувчи идентификатори ва хотира каталогига эга, бу жорий ишлаб турган илова қолганларидан ҳимояланганлигини англатади. Шунинг учун агар вирус сизнинг қурилмангизга тушиб қолса ҳам, у фақат хотира картасигагина ўз таъсирини кўрсата олади (барча иловалар ушбу имкониятга эга). Android учун ишлаб чиқилган вируслар мавжуд эмас, лекин шахсий маълумотларингиздан турли мақсадларга фойдаланиши мумкин бўлган зараркунанда дастурлар мавжуд.

ЎҚИНГ: Умумий ишлатиладиган Wi-Fi’дан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг!

Ушбу ҳолатда энг яхши ечим, бу қоида бўйича ўрнатилган хавфсизлик созламаларини ўзгартирмаслик, шунингдек яна бир оддий қоидага амал қилиш – нотаниш манбалардан четки дастурларни ўрнатмасликдир. Статистиканинг кўрсатишига қараганда, Google Play’да зараркунанда дастурлар деярли мавжуд эмас.

iOS тизими билан эса бу янада соддароқ. Операцион тизим юзага келиб, шу кунга қадар фойдаланилиб келинган даври мобайнида жуда кам ҳолларда вируслар аниқланган, шунда ҳам бу матбуотда кенг ёритиб борилган. Биринчи навбатда бу Apple’нинг App Store  таркибига нисбатан бўлган қатъий сиёсати, шунингдек тизимнинг юқори ҳимояланганлиги билан боғлиқ. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, App Store’да биз одатланган антивируслар йўқ, бунинг ўрнига турли хавфсиз браузерлар, маълумот сақлаш маконлари ва ҳоказолар учрайди. Шунинг учун App Store’га вирус қабул қилиб олишнинг ўзи шунақасига ҳам минимал хавфини янада камайтириш учун: доим тизимни янгилаб боринг, жейлбрейклар қилманг ва шубҳали ҳаволалар бўйича ўтмасликка ҳаракат қилинг.

ЎҚИНГ: WhatsApp’дан фойдаланинг. Telegram, Facebook Messenger ва Google Allo’га ишонч йўқ!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!