Смартфон ўғриси ўғирлик жойида ўз телефонини унутиб қолдирди

Смартфон ўғриси ўғирлик жойида ўз телефонини унутиб қолдирди

Segodnya.ua нашрининг ёзишича, Иерусалим (Қуддус) шаҳрида эътиборсиз ўғрини унинг ўғирлик жойида унутиб қолдирган шахсий телефони орқали тутишга муваффақ бўлишган. Қизиғи, ўғри, асосан, мобил телефонларни ўғирлаш билан шуғулланган.

NRG маълумотлари бўйича ўғри шаҳар марказидаги хонадонга ўғирликка тушади, уй эгасининг смартфонини тунайди, бироқ ўз телефонини у ерда унутиб қолдиради.

Ўғри хонадон эгаларининг уйга яқинлашганини кўргач, жуфтакни ростлашга тушган. Эҳтимол, у шошганидан ўзининг телефонини олишни унутган бўлса керак.

Хонадон эгаси унутиб қолдирилган ўғрига тегишли телефонни топиб олган ва унинг ёрдамида полиция ўғрининг шахсини аниқлаган. Натижа эса барчага маълум.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!