Смартфон ва ноутбук аккумуляторлари қимматлашмоқда

  •   Saroy
  •  1114
  •  08.08.2018 16:03

Смартфон ва ноутбук аккумуляторлари қимматлашмоқда

TrendForce аналитик компаниясининг бўлими ҳисобланган EnergyTrend 2018 йилнинг учинчи чорагида литий-ионли аккумуляторларнинг қимматлашиши ҳақида маълум қилди. Бунга аккумулятор учун керак бўладиган дастлабки материалларнинг қимматлашуви сабаб бўлмоқда, дейилади ушбу хабарда.

ЎҚИНГ:Топ-5: ишончли аккумуляторга эга смартфонлар, уларнинг юртимиздаги нархлариТаҳлилчиларнинг таъкидлашича, 2018 йилнинг биринчи чораклигида кобальт нархи рекорд  даражада қимматлашди. Ушбу металл литий-ионли  аккумуляторларга ишлатилади, натижада 2018 йилнинг учинчи чорагида унинг нархи ҳам 5–15 фоизга ошади.

Энг кучли қимматлашув литий-полимерли аккумуляторларда кузатилади. Уларнинг нархи 10-15 фоизга ортади.  Бу вақтда Призматик ва цилиндрли батареялар  тегишлича, 6-8 фоиз ва  7-9 фоизга қимматлашади. Бу қимматлашувлар смартфон ва ноутбукларнинг нархига ҳам таъсир қилса керак, буни вақт кўрсатади, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ:Суюқ батарея яратилди: бу инқилобми?