Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?

Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?

Батарея қувватисиз кучли ноутбук ёки смартфонимиз шунчаки бир уюм темир-терсакка айланиб қолади. "Қувват тоши"нинг ҳам хизмат қилиш муддати чегараланган бўлади. Вақт ўтиши билан улар қувватдан тез қоладиган, қувват олиш учун кўпроқ вақтни талаб қиладиган бўлиб қолади.

Аккумуляторнинг хизмат кўрсатиш вақтини имкон қадар узайтириш учун қурилмадан ўринли фойдаланиш ҳамда уни тўғри қувватлаш керак бўлади. Аниқроғи қурилмани тўғри қувватлаш ҳамда аккумуляторга қаратилган эътибор. Қуйида бу ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Литий-ионли батареялар тўғрисида нима биласиз?

Замонавий смартфон, планшет, ноутбук ва бошқа гаджетларга  ўрнатиладиган аккумуляторлар литий-ионли технология асосида ишлаб чиқарилади. Номидан ҳам кўриниб турибдики, уларда ионли литий кимёвий элементидан фойдаланилади.

Аккумулятор қувват олганида зарядланган мусбат ионли литий элементи катод деб номланган электроддан анод номли бошқа электродга батарея элементидаги электролит эритмаси орқали ўтади. Бу эса зид тарзда электронларни анодга жам бўлишини таъминлайди. Аккумулятор қувват олаётганида бу ҳолатнинг тескариси содир бўлади. Электронлар эса аккумулятор уланган қурилма фаолияти учун зарур электр қувватига айланади.

Сўнгги йилларда олимлар литий-ионли батареяларнинг узоғроқ хизмат кўрсатишини, тезроқ қувват олиши ҳамда самарали ишлашини таъминлаш учун зарур янги кимёвий эритма формуласини топишга уриниб келишмоқда. Шунга қарамасдан, литий-ионли батареяларнинг имкониятлари ҳозирча чегараланган.

Аккумулятор таркибидаги анод ҳамда катод элементлари ўртасидаги кимёвий реакция унинг созлиги учун айни муддао. Хусусан, ундаги изоляцион атомларнинг юпқа қатлами электродларнинг самарали ишлашига хизмат қилади. Аксарият аккумуляторлар 2 ёки 3 йил хизмат қилади. Шунинг учун девайс эскиргани сайин унинг бир марталик қувват билан ишлаш вақти камайиб кетади. Бу эса "қувват тоши"ни алмаштириш керак дегани.

Қувват ва қувватлаш

Хўш, литий-ионли батарея узоғроқ ишлаши учун нима қилиш керак? Эҳтимол, янги қурилма (смартфон, ноутбук) харид қилганда уни аввал қувватга тўлдириб. сўнг бу қувватни охиригача ишлатиш кераклиги ҳақида. Бироқ бугунги аккумуляторлар учун бундай қоиданинг кераги йўқ. Энг муҳими, телефон ёки ноутбукдан фойдаланиш чоғида уни қандай қувватлаш билан боғлиқ одатларингиз.

Муҳим қоида!

Аккумулятор қувватини охиригача тўлдириб, сўнг уни охиригача қувватсизлантириш ярамайди. Аккумуляторни тез-тез қувватлаб туриш керак. Сабаби бундай ҳолатда аккумулятор зўриқмасдан ишлайди. Аккумулятор қуввати тугай деганида уни 50 фоизгача тўлдириш керак. Шу билан бирга, ҳар доим ҳам қувватни 100 фоизга тўлдирманг.

Агар аккумулятор қувватга ҳадеб 100 фоизга тўлдириладиган бўлса, унда гаджетни ўчириб қўйишга одатланинг. Бу хавфсизлик учун эмас: литий-ионли аккумуляторлар ёниб кетадиган бўлса, махсус сирт вазиятнинг жиддий тус олишига йўл қўймайди. Бироқ қувватни ҳадеб 100 фоизга тўлдиришнинг бошқа бир муаммоси бор -- бу орқали аккумулятор керагидан тез ишдан чиқади. Яъни, даврий ҳаёти шунча тез тугайди.

Тез-тез қувватлаб, аккумулятор қувватини тез тугатиш орқали унинг хизмат кўрсатиш вақтини узайтиришнинг ҳам қоидаси бор. Ойида бир марта батарея қувватини 5 фоизгача тушириб ишлатинг. Бундай механизм ноутбук ёки смартфонга унинг узоқ ишлашига хизмат қилади. Samsung эса аккумулятор қувватини 20 фоиздан туширмасликни маслаҳат беради.

Умумий тавсиялар

Унутмаслик керакки, литий-ионли батареялар экстремал ҳароратни хуш кўрмайди. Шу боис ҳам телефон ёки ноутбукни исиб кетган автомобил ёки жуда совуқ хонада қолдирмалик керак. Бу ҳолат ҳам аккумуляторнинг тез ишдан чиқишига олиб келади.

Шунингдек, қувватлаш вақтида ҳам смартфоннинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига кўз-қулоқ бўлиш зарур. Бундай вазиятда хизмат кўрсатиш маркази экспертлари билан маслаҳатлашинг.

Шу билан бирга, экспертлар қурилмани ишлаб чиқарувчининг ўзига тегишли махсус восита билан қувватлашни маслаҳат беришади. Бу эса қувватлаш вақтида ток ўтказиши турлича бўлган воситалардан аккумуялторни ҳимоя қилиш учун айни муддао.

Агар сиз ноутбук ёки смартфонни узоқ вақт мобайнида асраб қўймоқчи бўлсангиз, сиз гаджет қувватини 50 фоизга тўлдириб қўйишингиз керак. Apple ҳамда бошқа ишлаб чиқарувчилар шундай маслаҳат беришади. Шу билан бирга, девайсни ҳарорат ўртача муҳитда сақланг.

Ҳар бир девайснинг қўлланмасида уни қувватлаш бўйича ҳам тавсиялар бўлади. Шунинг учун, қўлланмани диққат билан ўқинг. Буларга амал қилсангиз, сизнинг телефон ёки ноутбукингиздаги аккумулятор керагича ишлаб беради.