Смартфон хариди учун кредит олиб бўладими?

  •   DiMaX
  •  2007
  •  08.05.2019 16:21

Смартфон хариди учун кредит олиб бўладими?

Жорий йилнинг май ҳолатида қарийб икки ярим минг нафар томорқа эгасига етти фоизли кредитлар берилди. Агарда кейинги бир йилнинг ҳисобласак, уларга қарийб 150 миллиард сўм миқдорида сармоялар берилди, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: Энди ўз кредит тарихингизни онлайн олишингиз мумкин

Бу – Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг фаолиятидан бир лавҳа, холос, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги қарорига асосан Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузурида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган эди. Ушбу жамғарма юрисконсульти, юридик фанлар номзоди (PHD) Марс Мамаюсупов, жумладан, жамғарма кредитлари қандай мақсадлар учун берилмаслигини ҳам маълум қилган.

Унга кўра, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларига, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо-воситачиликни амалга ошириш, ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш, маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти, мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун ажратилмас экан.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса кредитга эмас-у, аммо пластик карточка, онлайн тўлов тизимлари ва нақд пул орқали турли уяли телефонлар, планшетлар, ноутбуклар, телевизорлар, камералар, турли маиший техника жиҳозлари ва аксессуарлар сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ 5G билан беллашувчи Galaxy A70 ҳам Terashop.uz’га етиб келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 7 май)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.