Смартфондан кўп фойдаланиш суиқасдга бошлайди

Смартфондан кўп фойдаланиш суиқасдга бошлайди

"Бугун бир гуруҳ америкалик руҳшунос олимлар фавқулодда баёнот билан чиқиш қилдилар", дея хабар бермоқда Clinical Psychological Science журнали. Тадқиқотчиларнинг сўзларига 506 820 нафар иштирокчи ўртасидаги сўров натижалари смартфон инсон руҳиятини варон қилишини исбот қилган. Бундан, айниқса қурилмалардан кўпроқ, бир куна 5 соатдан ошиқ фойдаланувчи ўсмирларнинг онги қаттиқ зарарланади.

Сўровлар АҚШ нинг Monitoring the Future ва Youth Risk Behavior Surveillance System тизимлари орқали мактаб ўқувчилари ўртасида ҳам ўтказилган.13 ва 18 ёшда бўлган қатнашчиларнинг жавоблари таҳлил қилинганида, 2010 йилдан сўнг, яъни смартфондан фойдаланиш шиддат билан оммалаша бошлаган даврдан бошлаб ўсмирлар ўртасида тушкун ва ўз жонига қасд қилиш кайфияти кескин кўтарилиб кетган. Ўша йилларда iPhone 4 тақдимоти катта шов-шувларга сабаб бўлган ва смартфон барча эгалик қилишни хоҳлаган бирдан-бир воситага айланган эди.

Респондент ўсмирларнинг 48% қисмида ўз жонига қасд қилиш мойиллиги аниқланган. Ва, уларнинг барчаси смартфон, планшет ҳамда компьютердан кунига 5 соатдан ошиқ фойдаланувчилар бўлишган. Смартфондан бир кунда 1 соатдан камроқ фойдаланувчи одамларда жонига қасд қилиш мойиллиги жуда паст бўлган.

Смартфондан кун мобайнида узундан узоқ фойдаланиш инсон руҳиятини издан чиқаради. Шунингдек, ундан унумли фойдаланиш инсон соғлигини яхшилаб, умрини узайтиради. Шу боис, олимлар гаджетлардан иш мақсадида фойдаланиш, бўш вақтда эса спорт ва бошқа жисмоний машғулотлар билан фойдаланишни, дўст-яқинлар билан кўпроқ жонли мулоқотда бўлишни маслаҳат беришмоқда.