Смартфонингиз ҳалиям сувга чидамлими ёки йўқ? Бу илова масалага ойдинлик киритади

Смартфонингиз ҳалиям сувга чидамлими ёки йўқ? Бу илова масалага ойдинлик киритади

Кўплаб юқори тоифа ва премиум ўрта тоифа смартфонлар IP бўйича сув ва чангдан маълум даражада ҳимояланган. IP даража қурилмангиз сув ва чангга қанчалик бардошли эканини кўрсатиб беради.

ЎҚИНГ: IP даража нима?

Бироқ агар смартфонингиз таъмирланган ёки бир неча йил олдин чиққан бўлса, қурилма сиз ўйлаган даражада сувдан ҳимояланган бўлмаслиги мумкин.

Смартфонни фақатгина сувга солиб кўриш билан унинг сув омилидан ҳимояси ҳали ҳам иш бераётганини билиш мумкин. Агар портларни беркитиб турувчи муҳрлар ўз сифатини йўқотмаган бўлса, хурсанд бўлаверинг; акс ҳолда, севимли дўстингиз билан хайрлашишга тайёрланинг.

Лекин ҳозирга келиб деярли ҳар қандай типдаги иловани топиш мумкин. Худди шундай, смартфонингиз ҳали ҳам сувдан ҳимояланган ёки ҳимояланмаганини айтиб берувчи илова бормикин? Қизиқ.

Ҳа, худди шундай илова бор! Water Resistance Tester иловаси айни вазифани бажариш учун яратилган. Ray W томонидан яратилган мазкур дастур смартфондаги барометрик босим датчикларидан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда қурилманинг сувга чидамлилик борасида асосли тахминини тақдим қилади.

ЎҚИНГ: Сув тубида саккиз ой жон сақлаган смартфон ўз эгасини ҳам ҳайратга солди!

Дастурни ишга туширганингизда, илова бир-икки дақиқа смартфондан фойдаланишни тўхтатишингизни сўрайди. Бу давр ичида датчик бошланғич нуқтани ўлчаш учун калибрланади. Шундан сўнг, экраннинг икки нуқтасига ҳар икки бош бармоғингиз билан қаттиқ босишингиз сўралади. Илова босимлар ўртасидаги тафовутни ўлчаб, смартфоннинг сувга чидамлилик даражасини аниқлайди.

Бу концепция тўғри ишлайди. Ўзингиз ҳам буни синаб кўриш учун сувдан ҳимояланган смартфонни олиб, ундаги SIM карта лотокини чиқариб, иловани ишга туширинг. Лоток чиқарилганда, илова манфий натижа кўрсатади.

Илова баъзан номутаносиб натижаларни кўрсатади. Айни бир хил Samsung Galaxy смартфонида кетма-кет ўтказиб кўрган синовларимизда ҳам мусбат, ҳам манфий натижа олдик. Шунинг учун, илова смартфонингиз сувдан ҳимояланган деган натижани берса ҳам, бунга тўлиқ ишонишни маслаҳат бермаймиз. Илова яратувчисининг ўзи ҳам дастур кўрсатган натижаларга кафолат бермайди.

Water Resistance Tester иловаси Play Store'да мавжуд. Ички рекламаларни 0.99 доллар эвазига олиб ташлаш мумкин.

ЎҚИНГ: Жонли тест видеоси: iPhone 12 ва iPhone 11 сув остида синаб кўрилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!