Смартфонингиз учун «ҳимоя ёстиқчаси»: бу ғилоф билан у ерга тушиб кетмайди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1267
  •  29.06.2018 15:29

Смартфонингиз учун «ҳимоя ёстиқчаси»: бу ғилоф билан у ерга тушиб кетмайди! (+видео)

Қўлингиздан тушиб кетган смартфон қаттиқ жисмга урилса, уни шикастланишдан ғилофи ҳам сақлаб қола олмаган ҳолатлар бўлганми? Янгича ғилоф эса бу севимли «дўст»ингизни ерга тушишдан сақлаб қола олади.

ЎҚИНГ: Дроп-тест: Экспертлар оммабоп 12 смартфон орасидан энг «ўлмас»ини аниқлашди (+видео)

Тўрт йил аввал Германиянинг Ален шаҳридаги университет талабаси Филип Френцель (Philip Frenzel) ҳам қўлидан смартфонини тушириб юборганди. У синиб, ишга умуман ярамай қолган телефонга куюнишдан ташқари, бундай ҳолатга қайта дуч келмаслик йўлларини ҳам излай бошлади. Натижада Филип смартфонлар учун «ҳимоя ёстиқчаси» вазифасини бажара олувчи ғилоф яратди. Ихтирочи бу ишланмасини «AD Case» деб номлаяпти.

Гарчи ташқи кўринишидан оддий ғилофга ўхшаса-да, немис талабасининг ихтироси пассив эмас, балки фаол ҳимоя воситаси ҳисобланади. AD Case’даги махсус датчиклар смартфоннинг енгил тушиш ҳолатига ўтганини тезда қайд этади ва шу ондаёқ ғилофнинг бурчакларидан пружинасимон «оёқча»лар чиқади. Улар зарб билан тушиш пайтида ерга урилиб, энергияни сусайтиради ва шунинг эвазига смартфонни қаттиқ тегишдан асрайди.

Ишлаб кетганидан кейин фаол ғилофнинг «оёқча»ларини дастлабки ҳолатига қайтариб қўйиш мумкин.

Мана, унинг қандай ишлашини қуйидаги видеолавҳада батафсил кўрамиз:

Ҳозирда Филип Френцель магистр дипломини олишга ҳозирлик кўрмоқда, шу билан бирга, AD Case’нинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш учун Kickstarter платформасида маблағ тўплашга киришмоқчи.

ЎҚИНГ: Сув ва чангдан қўрқмайдиган, кўп функцияли Ulefone Armor X смартфонини 120 долларга олинг! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.