Смартфонингиздаги 19 та хавфли илова: Facebook, Messenger, Shareit...

  •   DiMaX
  •  5198
  •  23.11.2019 17:50

Смартфонингиздаги 19 та хавфли илова: Facebook, Messenger, Shareit...

Павел Дуров куни кеча ҳимоясидаги заифликлар сабабали WhatsApp мессенжерини смартфонлардан ўчириб ташлашни маслаҳат берган эди. Ахборот хавфсизлиги йўналишидаги CheckPoint компанияси аниқлашича, бундан бошқа ҳам хавфли Android-иловалар кўп экан.

ЎҚИНГ: Instagram’даги ёпиқ профилларни ҳам кўриш йўли топилди!

Мутахассисларнинг аниқлашларича, энг кўп ишлатиладиган ва мунтазам янгиланиб турувчи ўн тўққизта дастурнинг ҳимоясида тирқишлар мавжуд. Улардан айримлари икки-уч йил аввал аниқланган бўлса-да, иловаларнинг эгалари ёки ишлаб чиқувчилар ҳалиям бу нуқсонларни бартараф этмаганлар.

Мана, CheckPoint экспертлари аниқлаган, потенциал хавфли иловалар рўйхати:

  1. Facebook
  2. Facebook Messenger
  3. Shareit
  4. Mobile Legends: Bang Bang
  5. Smule
  6. JOOX Music
  7. WeChat
  8. LiveXLive
  9. Motorcycle BETA
  10. Yahoo! Transit
  11. Yahoo! Browser
  12. Yahoo! MAP
  13. Yahoo! Car navigation
  14. AliExpress
  15. Video MP3 Converter
  16. Lazada
  17. VivaVideo
  18. Retrica
  19. TuneIn

Google аллақачон бу иш бўйича текширув бошлаган, Facebook компанияси эса ўз иловалари учун тегишли янгиланишларни чиқарганини айтмоқда.

ЎҚИНГ: Asus, Samsung, Sony ва Xiaomi: Заводданоқ хавфли дастурлар ўрнатилган 32 та смартфон

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!