Смартфонингиздаги фонарик иловаси ҳам жосуслик қилади – уларнинг ТОП-ўнталиги

  •   DiMaX
  •  3288
  •  13.09.2019 15:35

Смартфонингиздаги фонарик иловаси ҳам жосуслик қилади – уларнинг ТОП-ўнталиги

Avast компаниясининг мутахассислари Android тизими учун ишлаб чиқилган тунчироқ (фонарик) иловаларини ўрганиб чиқишди. Аниқланишича, улар смартфонлардаги турли функциялар ва маълумотларга кириш учун ўртача 25 та рухсат сўрайди.

ЎҚИНГ: Смартфон – қўйнингиздаги жосус бўлмасин

Avast экспертлари хавфларни таҳлил қилувчи apklab.io платформаси ёрдамида Google Play Store’даги нақ 937 та тунчироқ дастурини ўрганиб чиқишди. Улар орасида мазкур каталогдан ҳозирда юклаб олиш мумкин бўлмаганлари ҳам бор. Натижаларга кўра, 408 та илова атиги 10 тагача рухсат сўрайди, 267 та дастур эса 11 дан то 49 тагача, 262 таси эса 50 дан то 77 тагача функция ва маълумотларга кириш рухсатини сўрар экан.

Қуйида энг кўп рухсат сўрайдиган фонарик иловаларининг ўнтаси келтирилган:

  1. Ultra Color Flashlight – 77 та рухсат – 100,000 марта юкланган
  2. 2. Super Bright Flashlight – 77 та рухсат – 100,000 марта юкланган
  3. 3. Flashlight Plus – 76 та рухсат – 1,000,000 марта юкланган
  4. 4. Brightest LED Flashlight — Multi LED & SOS Mode – 76 та рухсат – 100,000 марта юкланган
  5. 5. Fun Flashlight SOS mode & Multi LED – 76 та рухсат – 100,000 марта юкланган
  6. 6. Super Flashlight LED & Morse code – 74 та рухсат – 1,000,000 марта юкланган
  7. 7. FlashLight – Brightest Flash Light – 71 та рухсат – 1,000,000 марта юкланган
  8. 8. Flashlight for Samsung – 70 та рухсат – 500,000 марта юкланган
  9. 9. Flashlight – Brightest LED Light & Call Flash – 68 та рухсат – 1,000,000 марта юкланган
  10. 10. Free Flashlight – Brightest LED, Call Screen – 68 та рухсат – 500,000 марта юкланган

Аслида фонарик иловаси ўзининг фаолияти учун зарур функцияларга рухсат олмаса бўлмайди, масалан – смартфоннинг фоточақноғидан фойдаланади. Аммо тунчироқ дастурларининг аксарияти чироқни ёқишга керак бўлмайдиган маълумотларга кириш учун ҳам рухсат сўраши маълум бўлди.

Демак, агарда сиз ҳам шу каби иловалардан фойдаланаётган бўлсангиз, улар шахсий маълумотларингизни олиб, «керакли жойга» юбораётган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас.

ЎҚИНГ: Nokia смартфонлари жосуслик қилаётган экан – буни ишлаб чиқарувчи ҳам тан олди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!