Смартфонингизга ҳозироқ Android 12 қиёфасини бахш эта оласиз!

  •   DiMaX
  •  2014
  •  13.02.2021 09:12

Смартфонингизга ҳозироқ Android 12 қиёфасини бахш эта оласиз!

Яқиндагина биз Android 12 талқинидаги мобил операцион тизимнинг экранидан олинган биринчи скриншотларни улашган эдик. Сўнгроқ эса унинг намойиш саналари ҳақидаги маълумот ҳам чиқди. Лекин ҳаммасидан ҳам олдин...

ЎҚИНГ: Ҳали Android 11 чиқмай туриб, Android 12’гача янгиланувчи илк смартфон эълон қилинди! (+видео)

Энди бўлса инсайдерлар Android 12 операцион тизим талқинининг обойларини қўлга киритиб, интернетда эълон қилишди. Бу ерда гап ўша скриншотларда кўринган тоғли-саҳроли манзаралар акс этган тасвирлар ҳақида кетмоқда.

Android 12 обойларини мана бу ҳавола орқали юклаб олиб, смартфонингиз бош экранига ўрнатишингиз мумкин. Бу билан сиз қадрдон қурилмангизга янгича замонавий қиёфа бахш этасиз.

ЎҚИНГ: Сиз Android 11’да кутган зўр функция Android 12’га жорий этиляпти (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!