Смартфонингизни қувватлашдаги бу одатларингизни дарҳол тўхтатинг

Смартфонингизни қувватлашдаги бу одатларингизни дарҳол тўхтатинг

Смартфонлар аллақачон ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурди. Лекин уларнинг қуввати абадий эмас. Бугунги кунда телефон ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз маҳсулотлари батарея сиғимини қанча кўпайтирмасин, барибир, деярли ҳар куни смартфонларимизни ҳеч бўлмаганда бир марта қувватлаймиз. Бироқ, қурилмаларимизни тўғри зарядлаяпмизми? Қуйида смартфонларни қувватлашда кўпчилик йўл қўядиган иккита хатоликлар ҳақида гаплашамиз.

Нотўғри адаптердан фойдаланиш

Бугунги мобил телефон ишлаб чиқарувчиларининг кўпчилиги зарядлаш тезлигини яхшилаш учун "тез зарядлаш" деб аталадиган усулдан фойдаланадилар ва ҳозирда флагман смартфонларнинг зарядлаш тезлиги 100 ваттдан ошади. Юқори тезликдаги қувватланиш остида кучланиш нисбати табиий равишда ортади. Бу ҳароратнинг тез кўтарилишига олиб келади ва бу мобил телефонларнинг ёнғинга мойил бўлишининг сабабларидан биридир. Кўп ишлаб чиқарувчилар қурилма қувватлангани сари унинг зарядланишини аста-секин камайтириб борадиган ҳимоя стратегиясини танлаган бўлса-да, зарядлашнинг дастлабки босқичида юқори қувватдаги тезликдан қочиб бўлмайди ва бунда қурилманинг ҳарорати кўтарилишини чеклаш жуда қийин.

Мумкин бўлган ёнғин ҳодисаларининг олдини олиш учун мобил телефонни заряд қилишда фақат расмий зарядловчи адаптерлардан фойдаланиш таклиф қилинади. Бошқа зарядловчилардан фойдаланганда ҳам, зарядлаш протоколига мос келадиган адаптерни танлаш керак. Турли маркадаги мобил телефонлар ва ҳатто бир хил бренд остидаги мобил телефонларнинг турли сериялари ҳар хил зарядлаш протоколларидан фойдаланиши мумкин. Нотўғри зарядловчи адаптердан фойдаланиш нафақат батареяни заряд қила олмаслиги, балки телефон батареясининг ёмонлашишига олиб келади.

Ҳозирда кўплаб ишлаб чиқарувчилар қувватловчи адаптерлар учун мобил телефон тўлиқ зарядлангандан кейин қувватни ақлли равишда узиб қўйиш хусусиятини жорий қилишган. Шунинг учун ҳам тўғри зарядловчини танлаш жуда муҳимдир.

Телефон заряд олаётганда фойдаланиш

Мобил телефонларни заряд олаётганда ишлатиш, ўйнаш энг кўп тарқалган ёмон одатлардан биридир. Юқорида смартфон қувватланишни бошланганида у тез зарядланиши сабаб қизиши ҳақида айтилди. Шунингдек, ўйин ўйнаётганда ҳам телефон юқори даражада ишлайди ва бу унинг ҳароратини тез ошишига олиб келади. Шундай қилиб, смартфонни қувватланаётган вақтда ўйнаш унинг икки карра қизишига ва гарчи содир бўлиш эҳтимоли жуда кичик бўлса-да, бу унинг ёниб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Дарҳақиқат, баъзилар телефон заряд олаётган пайтда қўнғироқ қилиш ёки қўнғироққа жавоб беришга ҳам одатланишган. Смартфон заряд олаётганда телефонга жавоб бериш ҳам қурилма ҳароратини оширади ва шунинг учун мобил қурилмани қувватлашга қўйишдан олдин унинг самолёт режимини ёқиб қўйган яхши.

Бундан ташқари, мобил қурилмалар заряд олаётганда уларнинг нурланиши бир неча баробарга кучаяди. Албатта, радиация тўлқинлари инсон соғлиги учун зарарли ва бу заряд олаётганда телефонларимизни ёлғиз қолдиришимиз кераклиги учун яна сабабидир.

Хулоса шуки, биз ўзимизга қулай жойда уйқу орқали қувват олаётганимизда бошқалар бизни безовта қилишини хоҳламаганимиздек, смартфонлар ҳам заряд олаётган вақтда ҳоли қолдирилиши керак.

ЎҚИНГ: LED чироғи иловаларидан фойдаланасизми? Унда ушбу мақолани албатта ўқинг

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!