Смартфонингизни шаффоф қилиб, барчани ҳайратга солишни истайсизми?

  •   DiMaX
  •  9541
  •  20.08.2018 12:48

Смартфонингизни шаффоф қилиб, барчани ҳайратга солишни истайсизми?

Android-қурилмаларнинг экрани учун ишлаб чиқилган интерфаол иловалар турли-туман. Масалан, улардан айримлари дисплейга iPone X эффектини беради.

ЎҚИНГ: Энди исталган Android-смартфонни iPhone X’га айлантириш мумкин!

Аммо шулар орасида «Шаффоф телефон» деган илова алоҳида эътиборга лойиқ. У айни дамда камерага нима тушаётган бўлса, ўшани смартфоннинг асосий экранига ёки блокировка экранида акс эттириб туради.

Бундай обой смартфонда шаффофлик эффектини ҳосил қилади: унинг экранига қараб, орқасидаги манзарани кўриш мумкин.

«Шаффоф телефон» иловаси икки режимда ишлай олади. Улардан биринчисида асосий камера «кўраётган» манзара экранда акс этиб туради. Иккинчи режим эса селфи-камерага тушаётган кўринишни акс эттиради – бунда кўзгу эффекти ҳосил бўлади.

Энг қувонарлиси шундаки, «Шаффоф телефон» – ҳеч қанақа рекламаси ва ички харидлари ҳам бўлмаган, мутлақо бепул иловадир. Унинг ишлаб чиқувчиси келажакда дастурга янги функцияни ҳам жорий этишни ваъда қилган – ўшанда у камера иловасини ишга туширмасдан ҳам суратга оладиган бўлади.

Android-смартфонингизга «Шаффоф телефон» иловасини мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Исталган Android-смартфонга iPhone X ишораларини ўрнатса бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!