Смартфонлар баҳси: қай бири энг тез зарядланади?

Смартфонлар баҳси: қай бири энг тез зарядланади?

«Gizmochina» тадқиқотчилари қайси смартфон энг тез қувват олишини аниқлаш учун синов ўтказишди. Ғолиблик 30 дақиқа ичида энг кўп қувват тўплаган смартфонга берилди.

Ғолиб эса аккумулятори сиғими 3700 мАс га тенг «Oppo R17 Pro» смартфони бўлди. Унинг батареяси ярим соатда 92 фоизга тўлди!

Икинчи ўринда эса «Honor Magic 2» — 83 фоиз, аккумулятори сиғими — 3500 мАс.

Учинчи ва тўртинчи ўринлардаги «Meizu Pro 7 Plus» ва «Oppo R11»да бир хил кўрсаткич — 66 фоиз.

Энг тез қувват олувчи смартфонлар етакчи ўнлигига, шунингдек, «Vivo X21», «Charm Blue S6», «OnePlus 5T», «Nut Pro 2», «Huawei Mate 10» қурилмалари кирди.

«Oppo R17 Pro» 50 ваттлик «SuperVOOC» тез қувватлаш воситаси ҳисобига ўзига хос бу пойгада тенгсиз деб топилди.

ЎҚИНГ: Qualcomm тарихдаги энг қудратли процессорини тақдим этди, лекин у смартфонлар учун эмас!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.