Смартфонлар экрани ўртасида чиқиб қоладиган бегона рекламаларни ўчириш усули

Смартфонлар экрани ўртасида чиқиб қоладиган бегона рекламаларни ўчириш усули

Android телефонида интернетни ёқишингиз билан кутилмаганда экраннинг ўртасида ғалати рекламалар чиқишни бошлайди. Бу пул ишловчи реклама турларининг бири ҳисобланади. Яъни ушбу рекламаларни қайси дастурдан чиқиб келаётганини билмайсиз. Бу рекламалар эса Android системасига ўрнашиб олади ва интернет ёнганидан ишга тушади. Бу иловаларни вирус деб атасак ҳам бўлади. Табиийки, экран ўртасида чиқувчи рекламалар ҳар қандай одамни ҳам ғашига тегади. Ушбу рекламанинг тагини суриштирадиган бўлсак, телефонингизга қандай келиб қолганини ўзингиз ҳам билмайсиз. Бу баъзи чет сайтлардаги дастурига ёки ўйинларнинг ичига жойлаштирилган бўлади.

Ҳуллас, ҳозирдаги экраннинг ўртасидаги тўртбурчак ичидаги кичкина реклама кўплаб телефонларга тарқалиб кетган. Бунинг бутунлай ўчириб ташлаб бўлмайди. Лекин мажбурий тўхтатиш орқали уни ишламайдиган қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Chrome’ни секинлаштираётган реклама ва вируслардан осонгина қутуламиз!

Android телефонингиздан “настройки”га кирасиз. Сўнг “диспетчер приложения”га кирасиз ва “все” бўлимига ўтасиз. Ушбу бўлимда Android телефонингиздаги барча иловалар ва ўйинлар туради.

Энди шу “все” бўлимдан com.android.acore.loop деган программани қидириб топинг. Агар ушбу илова мавжуд бўлмасаю, лекин сизда реклама чиқадиган бўлса, демак, у яна бир бошқа иловадан чиқаётган бўлиши мумкин.

Ҳуллас, com.android.acore.loop’га кирасиз. У ерда “удалить” яъни ўчиришни имкони йўқ. Лекин тўхтатиш мумкин!

“Очистить данние”га босамиз. Бунда биз ушбу иловадан интернетдан юклаб олган рекламаларини ўчириб ташлаган бўламиз.

Принудит. остановить - Бунда биз ушбу иловани мажбурий тўхтатиб қўямиз.

Шундан сўнг телефонимиздаги ғалати рекламалар умуман кўринмайди.

ЎҚИНГ: Telegram канали нофаол обуначилардан қандай тозаланади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.