Смартфонлар қанча умримизни ўғирлашини экспертлар ҳисоблади

Смартфонлар қанча умримизни ўғирлашини экспертлар ҳисоблади

Смартфон билан ўтказган вақтимизни қўшиб чиқса, бир йилда 49 кунни ташкил қилиши тажриба давомида маълум бўлди. Смартфон эгалари кунига уч соатдан ортиқ вақтини экранга термилиб ўтказар экан.

Австралияда ўтказилган тажрибада 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган кўнгиллилар иштирок этишди. Мутахассислар 16 ёшида қўлига смартфон олган инсон ўртача 80 йил яшаса, шундан камида 8 йилини мобиль қурилмасига сарфлайди, деган хулосага келишди. Шунингдек, смартфон эгаси бир кунда ўртача 150 марта экранга қарар экан. Телефон қўлига “ёпишиб қолганлар”нинг 63 фоизи ижтимоий тармоқлар билан машғул бўлса, тахминан 50 фоизи видеоролик томошасига муккасидан кетганлардир. Фойдаланувчилар телефонга ўрнатилган 70 иловадан кўпи билан 10тасини ишлатишади.

Энг қизиқ факт шу бўлдики, кўпчилик 46 ёшдан сўнг смартфон ва планшетни қўлидан қўйиб рисоладагидек одамларга ўхшаб умр кечира бошлар экан.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!