Смартфонлар учун қайта тикланувчи материал яратилди

  •   DiMaX
  •  528
  •  28.12.2020 16:31

Смартфонлар учун қайта тикланувчи материал яратилди

Олимлар экранни ҳимоя қилиб турувчи классик шиша ўрнини эгаллайдиган рангсиз полимидни яратмоқда. Бу каби материалдан эгилувчан экранга эга смартфонларда фойдаланиш мумкин, деб ёзмоқда Daryo нашри.

ЎҚИНГ: «Кўринмас» селфи-камерали смартфон ўзини оқламади

Ушбу материални яратишда зиғир ёғидан фойдаланилган бўлиб, у полимернинг ёрилиши натижасида ҳосил бўлган соҳага киришга «ўрганган». Суюқлик ҳаво таъсирида қотиб қолади ва материал ўз хусусиятини тўлиқ қайта тиклайди.

Бу каби технологияни гаджетлар оламига жорий этишга ҳали анча бор, бироқ унинг ўзига яраша истиқболи мавжуд. Шу турдаги полимерлардан нафақат смартфонларда, балки кийим-кечак ёки қуёш батареяларида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Аввалроқ Жанубий Кореянинг Сежон университети тадқиқот гуруҳи янги турдаги қувватлантиргич устида иш олиб бораётгани, у смартфонни ҳаво орқали қувватлантира олиши тўғрисида хабар берилганди.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.