Смартфонлар учун янги Gorilla Glass ҳимоя ойналари тақдим этилди

Смартфонлар учун янги Gorilla Glass ҳимоя ойналари тақдим этилди

Смартфонлар учун Gorilla Glass таъминлаб бериш билан танилган Corning компанияси янги камералар линзалари учун оптималлаштирилган Gorilla Glass DX ва DX+ шишаларини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Катта сиғимли аккумулятор ва 48МП учта камерали Samsung Galaxy M21 2021 Edition смартфони эълон қилинди

Эслатиб ўтамиз, икки йил олдин компания тақиладиган электроникага, хусусан, ақлли соатлар ва фитнес билакузуклар учун мўлжалланган Gorilla Glaxx DX ва Gorilla Glass Dx+ ҳимоя ойналарини тақдим этганди.

Компаниянинг таъкидлашича, Gorilla Glass DX ва DX+ фото ва видео сифатини йўқотмаган ҳолда тирналишларга чидамлиликни таъминлаш учун бошқа композициядан таркиб топган. Расмий баёнотга кўра, янги композицион материал оддий Gorilla Glass каби тирналишларга чидамлиликни сақлаб қолгани ҳолда атроф ёруғлигининг 98 фоизини оддий ўтказиш имконини беради. Corning'нинг таъкидлашича, ҳозирда смартфон камераларида ишлатиладиган ҳимоя ойналари ёруғликнинг 95 фоизигина ўтишига имкон беради.

Gorilla Glass DX ва DX+ янги ойналаридан қайси смартфонларда фойдаланиши ҳали эълон қилинмаган, аммо Corning Жанубий Корея гиганти Samsung ушбу қурилмаларни биринчи бўлиб чиқаришини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy Unpacked тадбирини 11 августга режалаштирган бўлиб, унда иккита букланадиган смартфонлар, янги ақлли соатлар, наушниклар ва бошқа янги қурилмалар эълон қилиниши керак.

ЎҚИНГ: Dimensity 1200 чипи, AMOLED 90 Hz экран, 50МП камера ва NFC'га эга ҳамёнбоп OnePlus Nord 2 смартфони тақдим этилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.