Смартфонларимиз нима учун бориб-бориб секин ишлашни бошлайди?

Смартфонларимиз нима учун бориб-бориб секин ишлашни бошлайди?

Эътибор берган бўлсангиз, android смартфон янги харид қилинган вақтида жуда тез ва чаққон ишлайди. Бироқ бир муддат ўтгандан кейин смартфон дастурининг ишлаши секинлашади, самарадорлиги камаяди. Хўш, бунга сабаб нима? Гап шундаки, қўлингизда телефоннинг тезкор хотираси ҳажми ўртача сегментдаги компьютерларнинг тезкор хотираси билан баробар ёки ундан ҳам кўп. Тасаввур қилинг, қўлингизда шунчаки телефон эмас, балки компютер жойлашган. Шу боис унинг дастурида жуда ҳам кўп жараёнлар бажарилади. Кўпинча телефоннинг қотишига мос бўлмаган зарарли иловалар, дастурнинг эскириши ёки нотўғри фойдаланиш сабаб бўлиши мумкин.
Сизга смартфоннинг ҳар доим чаққон ишлашини таъминлаш учун ёрдам берадиган профилактика усуллари билан таништириб ўтамиз.

Дастур фонидаги жараёнлар. Смартфонга жуда кўп иловаларни юклаш унинг ишини секинлаштиради. Иловани ёпганингиз билан у барибир фонда ишлаб, хотирани банд қилиб тураверади. Айниқса, агар ҳаддан ташқари кўп иловалар ўрнатилган бўлса, бу телефон самарали ишлашига сезиларли таъсир кўрсатади. Бундай кераксиз иловаларга жонли обойлар ва виджетларни киритиш мумкин. Бунинг олдини олиш учун зарурий бўлмаган иловаларни телефондан ўчириб юбориш лозим. Телефонни ишлаб чиқарувчи параметрларига(Factory Data Reset) қайтариш бу муаммода жуда катта ёрдам беради.

Дастурий таъминотни янгилаш. Жуда кўп фойдаланувчилар телефон дастурий таъминотини янгилаб турмайдилар. Юқорида айтилгандай, смартфоннинг дастури катта ҳажмли ва доим профилактика талаб қилади. Ишлаб чиқарувчилар заруратга қараб дастур янгиланишларини чиқариб туришади. Айниқса, сўнгги пайтда Google ва Samsung ҳар ойда дастур янгиланишларини тақдим қилишмоқда. Хавотир олманг, дастурий таъминотни янгилаш учун «Малика»га бориш ёки бировдан илтимос қилиш шарт эмас! Буни шунчаки интернетга уланган ҳолда телефон созламаларида амалга оширса бўлади. Янгиланишлар дастурнинг ҳимоясини оширади, версиясини янгилайди, қўшимча имконият ва функцияларни тақдим этади.

Доимий хотиранинг тўлиши. Одатда, телефоннинг доимий хотираси тўлиғича банд бўлганда, унинг ишлаши сустлашади. Шу сабаб телефондаги файлларни текширинг, зарур бўлмаганларини ўчириб ташланг ёки қўшимча SD-картага ўтказинг. Телефон созламаларида кеш-файлларни ўчиришни унутманг!

Юқоридаги бирламчи профилактика усулларига амал қилсангиз, телефонингиз қотмасдан, елиб-югуриб хизматингизни бажараверади. Унутманг, смартфон бу шунчаки телефон эмас, у катта имкониятларга эга бўлган гаджет. Шу боис унинг тез ва яхши ишлаши, кўпинча, ўзингизга боғлиқ.

ЎҚИНГ: Telegram’нинг янгиланган iOS-иловасида қандай афзалликлар бор?Дастур фонидаги жараёнлар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!