Смартфонларни солиштирамиз: Huawei P8 Lite (2017) ва Xiaomi Redmi 4X

  •   DiMaX
  •  3937
  •  27.11.2017 17:23

Смартфонларни солиштирамиз: Huawei P8 Lite (2017) ва Xiaomi Redmi 4X

Хитой смартфонсозлари орасида илғорларидан бири Huawei бўлса, тез оммалашиб келаётганларидан бири Xiaomi ҳисобланади. Биз уларнинг техник хусусиятлари жиҳатидан ўзаро яқин бўлган иккита моделини ўзаро таққослаб кўрсатишга қарор қилдик.

ЎҚИНГ: P8 lite 2017: “Малика”даги нархига муносиб “Huawei”

Смартфон танлаётганда, унинг ўзимизни қизиқтирган жиҳатларига эътибор қаратамиз. Шунингдек, икки ёки учта моделдан бирида тўхталиш учун, уларнинг хусусиятларини ўзаро таққослаш ҳам муҳим. Биз аввал ҳам айрим смартфонларнинг хусусиятларини ўзаро солиштириб тақдим этганмиз, уларга мана бу ҳавола орқали ўтиб кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 4X “кучайди”, аммо арзонлигича қолди

Демак, Huawei’нинг P8 Lite (2017) моделини «хитойча Apple» тақдим этган Redmi 4X модели билан қиёсладик. Марҳамат, уларнинг хусусиятларига назар солинг:

Huawei P8 Lite (2017)

Хусусиятлари

Xiaomi Redmi 4X

Тармоқ

GSM 850, 900, 1800, 1900

2G тармоғи

GSM 850, 900, 1800, 1900; CDMA 800, 1900

HSDPA 850, 900, 1900, 2100

3G тармоғи

HSDPA 850, 900, 1900, 2100; CDMA2000 1xEV-DO & TD-SCDMA

LTE

4G тармоғи

LTE частота йўлаклари 1(2100), 3(1800), 5(850), 7(2600), 8(900), 38(2600), 39(1900), 40(2300), 41(2500)

42.2 Мбит/с

HSDPA тезлиги

42.2 Мбит/с

5.76 Мбит/с

HSUPA тезлиги

5.76 Мбит/с

LTE, Cat4, 150 Mbps download, 50 Mbps upload

LTE тезлиги

-

Бор

GPRS

Бор

Бор

EDGE

Бор

-

LTE-A тезлиги

LTE-A, (2CA) Cat6, 300 Mbps download, 100 Mbps upload

Дизайн

147.2 мм

Бўйи

139.2 мм

72.9 мм

Эни

70 мм

7.6 мм

Қалинлиги

8.7 мм

147 г

Вазни

150 г

Қора, оқ, тилларанг

Корпус ранги

Тилларанг, олчасимон пушти, жилосиз қора

Экран

IPS LCD ҳажмли сенсор экран

Экран тури

IPS LCD ҳажмли сенсор экран

5.2 дюйм

Ўлчами

5.0 дюйм

1080 x 1920 пиксел

Пикселлар сони

720 x 1280 пиксел

424 пиксел

Пикселлар зичлиги

294 пиксел

16777216

Ранглар сони

16777216

Аппарат хусусиятлари

Android OS, v7.0 (Nougat)

Операцион тизим

Android OS, v6.0.1 (Marshmallow)

Quad-core 2.1 Ггц Cortex-A53

CPU

Octa-core 1.4 Ггц Cortex-A53 ARM

Quad-core 1.7 Ггц Cortex-A53

CPU (иккинчи)

 

HiSilicon Kirin 655

Чипсет

Qualcomm MSM8940 Snapdragon 435

Mali-T830MP2

График процессор

Adreno 505

3 Гб

Тезкор хотираси

2 ёки 3 Гб

16 Гб

Ички хотираси

16 ёки 32 Гб

microSD (иккинчи SIM-карта ўрнига), 256 Гб.гача

Хотира картаси

microSD, 256 Гб.гача

Камера

12 мегапикселли

Асосий камера

13 мегапикселли

1080p@30fps

Видео

1080p@30fps

f/2.0

Камера апертураси

f/2.0

Бор

Автофокус

Фазали автофокус

Ёруғлик-диодли (LCD) чақноқ

Чақноқ

Ёруғлик-диодли (LCD) чақноқ

HDR, юзни/табассумни таниш, геотэглаш, панорама, сенсорли фокус

Камера хусусиятлари

HDR, юзни/табассумни таниш, геотэглаш, панорама, сенсорли фокус

8 мегапикселли

Олд камера

5 мегапикселли

1080p

Олд камерада видео

1080p

f/2.0

Олд камера апертураси

f/2.2

Овоз

Бор

3.5 мм.лик тирқиш

Бор

Бор

Динамик орқали гаплашиш

Бор

Вибро-қўнғироқ; MP3, WAV рингтонлар

Қўнғироқ турлари

Вибро-қўнғироқ; MP3, WAV рингтонлар

FM радио

Мультимедиа

FM радио

Интерфейслар

Wi-Fi 802.11b, 802.11g, 802.11n

WLAN WiFi

Wi-Fi 802.11b, 802.11g, 802.11n

WiFi уланиш нуқтаси

WiFi Hotspot

WiFi уланиш нуқтаси

WiFi Direct

WiFi Direct

WiFi Direct

v2.0

Microusb версияси

v2.0

v4.1

Bluetooth версияси

v4.2

A2DP

Bluetooth A2DP

A2DP

LE

Bluetooth LE

LE

EDR

Bluetooth EDR

-

Бор

NFC

-

GPS, A-GPS

GPS

GPS, A-GPS

GLONASS

GPS GLONASS

GLONASS

-

Инфрақизил порт

Бор

Бармоқ изи сканери (орқа корпусда), акселерометр, компас, яқинлашув датчиги

Датчиклар

Бармоқ изи сканери (орқа корпусда), акселерометр, гироскоп, компас, яқинлашув датчиги

Батарея

Li-Ion, олинмайдиган

Аккумулятор тури

Li-Po, олинмайдиган

3000 мА/соат

Аккумулятор

4100 мА/соат

Энди юқоридаги смартфонларнинг нархлари ва бошқа хусусиятларига келсак. Huawei P8 Lite (2017) моделини Ўзбекистонда 1660000 сўмга харид қилиш имкони мавжуд. Унинг Redmi 4X смартфонига нисбатан қимматроқ эканининг сабабларини юқоридаги қиёсдан ҳам кўрдингиз. Қисқача қилиб айтганда, унинг экрани рақибиникига қараганда каттароқ, дисплейнинг пикселлар сиғими каттароқ, NFC интерфейси мавжуд. Селфи-камераси, процессори ва тезкор хотираси борасида ҳам Huawei смартфонининг устунлиги мавжуд. Шунингдек, Ўзбекистонда Huawei смартфонларига бир йиллик муддатли кафолат берилишини ҳам ёдда тутишимиз даркор.

ЎҚИНГ: Huawei смартфон ва планшетларини харид қилганларга Ucell мегабайтлар беряпти

Xiaomi Redmi 4X моделини ҳам турли сотувчилардан харид қилиш имкони бор, аммо кафолат муддатига ҳам аҳамият қаратиш лозим. Уни бир йиллик кафолат муддати билан 1210000 сўмга олиш ёки олти ойлик кафолат муддати билан 1065000 сўмга харид қилиш имкониятлари мавжуд. Бир ойлик кафолат муддати билан смартфон сотувчилардан Xiaomi Redmi 4X олишни эса тавсия қилмаган бўлар эдик.

Изоҳ: Huawei P8 Lite (2017) ёки Xiaomi Redmi 4X смартфонларини айнан юқорида кўрсатилган нархларда нақд пулга харид қилиш учун, «Terabayt.Uz» сайтининг менежери билан +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали боғланинг. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархини ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.