Смартфонларнинг энг кераксиз функцияларини биласизми?

  •   Saroy
  •  3219
  •  18.07.2018 12:11

Смартфонларнинг энг кераксиз функцияларини биласизми?

Биз замонавий смартфонларнинг турли функцияларини мақташга ўрганиб қолганмиз. Чунки смартфон ишлаб чиқарувчилари кўплаб функцияларни инновациявий ишланмалар маҳсули деб таклиф этадилар, амалда эса, шунчаки қиммат сотиш учун  маркетинг айёрлик бўлиб чиқади. Яқинда  «Газета.Ru» замонавий смартфонларда энг кераксиз функциялар рўйхатини эълон қилди.

Биринчи ўринни, бу қанчалик ажабланарли бўлмасин, Apple процессори  Qualcomm, Samsung ва HiSilicon бўлиб чиқди. Нашрнинг ёзишича, ушбу қиммат комплектация қурилманинг якуний нархини оширади, албатта, шу билан бирга ушбу  қиммат процессорлар исталган вазифани бажаради  фақат: «VR тасвиридан ва максимал форматда бир жуфт ўйиндан ташқари».

Агар сиз вертуал реаллик қалпоғи ишқибози бўлмасангиз QHD форматидаги экранлар ёки ҳатто 4K ҳам оддий ҳаётда умуман кераксиз матоҳ ҳисобланади, яна юқори форматни ёки энергияни кўп сарфласа ва автоном ишлаш вақтига таъсир қилса.

Маълум бўлишича,  4K-видеода суратга олиш ҳам керак эмас экан, чунки 90 фоиз видео, смартфонда олинади, телефонда кўрилади ёки ижтимоий тармоққа жойлаштирилади.

Dolby Atmos овози фақат тўлақонли уй кинотеатрида кино ва ўйинларни кўрганда асқотади.

Super slow motion секинлаштирилган суратга олиш фақат профиссиональ операторнинг смартфонига иловасиз юзлаб дублни қилиш мумкин, ёки у худди стоп-кадр каби кўринади, ёки керакли лаҳзани ушлай олмайди.

3D Touch ва Force Touch каби босиш кучини аниқлайдиган функция контекст менюни чақиришдан ташқари, қарийб фойдаланилмайди. Яна бундай экранни алмаштириш ҳам қиммат туради.

Реалликни тўлдириш функцияси чиройли жаранглайди ва намойиш қилишга арзийди, лекин  AR-илова  жуда чала, қўпол, кам сонли ва яна уч йил шундай бўлиб қолади.

Анимиллашган эмодзи, жумладан iPhone X смартфонидаги Animoji  ҳам олифталикдан бошқа нарса эмас. Тўғрисини айтамиз, ҳақиқий ҳаётда ҳеч кимда юзини анималлашган махлуққа айлантиргиси келмаса керак.

Смартфондаги бўлинган экран функциясининг  ҳам умуман, зарурати йўқ. У диагонали 5-6 дюмли смартфонларга эмас, балки  планшетларга керак бўлади.

Ҳа, энг сўнгги замонавий смартфонларимиз мукаммал яратилган дейишимизга ҳали эрта, чамаси. Мана синчиклаб эътибор берадиган бўлсак камчиликларни ҳам топишимиз етмаганидек, кераксиз, ишлатмасак ҳам бўладиган матоҳларни ҳам топса бўлар экан. Фақат бир савол очиқ қоляпти:  агар керак бўлмаса уларни нега смартфонга жойлаштирган?. Эҳтимол компаниялар маҳсулотларини бекаму кўст бўлсин, деб шундай қилгандир ёки аппаратнинг нархини кўтаришмикан?  

ЎҚИНГ: Emoji Maker – браузерингизда эмодзи ясаш сервиси

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!