Смартфонни атиги 15 дақиқада тўлиқ қувватловчи FlashCharge технологиясини «жонли» видеода кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  922
  •  13.07.2020 16:01

Смартфонни атиги 15 дақиқада тўлиқ қувватловчи FlashCharge технологиясини «жонли» видеода кўрамиз!

Oppo компанияси бугун эълон қилишича, 15 июлда у 125 ваттлик тезкор зарядлаш технологиясини намойиш этади. Vivo компаниясига қарашли Iqoo бренди бўлса аллақачон 120 ваттлик FlashCharge тезкор қувватлаш технологиясини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Бу рекордчи флагман атиги 15 дақиқадаёқ тўлиқ қувватланиб улгуради!

Лекин бир жиҳатни эътиборга олиш керак: Oppo, Vivo ҳамда Iqoo – барчаси BBK концернига қарашли. Шундай экан, юқоридаги иккита бренд эълон қилган нарса слида битта технология бўлиши мумкин.

Эътиборлиси – Iqoo аллақачон янги авлод FlashCharge технологиясини амалда ишлатиб, видеосини эълон қилди. Қуйидаги лавҳада кўрамиз – аккумулятори 4000 мА/соатлик смартфон 5 дақиқада ярмигача, 15 дақиқада эса тўлиқ қувватланиб улгурди!

Таъкидлаш керакки, Realme ҳам 125 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясини тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Лекин уям аслида ўша BBK’га қарашли – Oppo компаниясининг суббренди ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Redmi 9C билан рақобат: Realme ҳам атиги 100 долларлик смартфон намойиш қилди!