Смартфонни бегона кўздан сақловчи илова яратилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1557
  •  28.11.2017 18:11

Смартфонни бегона кўздан сақловчи илова яратилди! (+видео)

Google компанияси нейрон тармоғи асосида яратган янги илова смартфон экранига бегоналар назар солишини аниқлай олади. Бу ҳақда iGuides сайти хабар берган.

ЎҚИНГ: Android учун «дунёдаги энг зўр» юзни таниш тизими Россияда яратилди

Агарда бирорта мессенжерда ёзишаётган бўлсангиз-у, кимдир смартфонингиз экранига мўралаб қолса, Google яратган мазкур илова дарҳол буни пайқайди ва мессенжерни блоклаб қўяди. Бегона нигоҳларни аниқлаш учун бу дастур қурилманинг олд камерасидан фойдаланади.

Ҳар қандай ёруғлик шароитида ва тана жойлашувидан қатъи назар, биров экранга мўралаётганини у сезади. Бегона нигоҳни бу тизим атиги 2 миллисониядаёқ пайқаб олади. Бунга эришишдаги асосий омил шундаки, нигоҳни аниқловчи керакли амаллар Google серверида эмас, балки бевосита смартфоннинг ўзида бажарилади.

Дастурнинг иш жараёни видеотасвирга олиниб, YouTube’га жойланган. Мана, ўзингиз гувоҳи бўлишингиз мумкин:

Афтидан, Google мазкур иловани оммавий фойдаланишга чиқармасдан, балки, тажриба мақсадларида қўлласа керак, дейилади хабарда. Эҳтимол шундайдир, бу борада янгиликлардан бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!