Смартфонни энди 13 дақиқадаёқ 100 фоизга қувватлаш мумкин бўлади! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1982
  •  20.06.2019 17:47

Смартфонни энди 13 дақиқадаёқ 100 фоизга қувватлаш мумкин бўлади! (+видео)

«Хитойча Apple» шу йилнинг апрелида смартфонларни 100 ваттлик қувват билан зарядловчи Super Charge Turbo технологиясини намойиш қилган эди. унинг ёрдамида 4000 мА/соатлик батарея атиги 17 дақиқада тўлиқ қувватланиб улгуради.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларининг 4000 мА/соатлик аккумуляторлари энди 17 дақиқадаёқ буткул тўлади! (+«жонли» видео)

Vivo компанияси эса ундан ҳам ўзиб кетди ва Super FlashCharge 120W номли технологияни яратди. Номидан ҳам англаб турганингиздек, унда 120 ваттлик қувватлаш усули қўлланади. Таъкидланишича, 4000 мА/соатлик аккумуляторни ушбу янги технология ёрдамида атиги 13 дақиқадаёқ тўлдириш мумкин.

Weibo ижтимоий тармоғига Vivo томонидан жойланган мана бу видеода смартфон аккумуляторининг қуввати 16 сонияда 10 фоиздан 14 фоизга етгани акс эттирилган:

Компаниянинг даъво қилишича, смартфонингизнинг аккумуляторини 50 фоизга етказиш учун Super FlashCharge технологиясига атиги 5 дақиқа вақт етарли бўлади. Бунгача ҳам бозорга чиқарилган смартфонлар орасида ушбу йўналишда Vivo рекордчи эди – унинг iQOO флагмани 44 ваттлик технология бўйича заряд олади. Тезкор зарядлашда унинг 4000 мА/соатлик батареяси атиги 15 дақиқада 50 фоизга тўлади, аккумуляторнинг буткул қувват олиб улгуриши учун эса жами 45 дақиқа кифоя.

Vivo Super FastCharge 120W технологиясининг расмий намойиши келаси ҳафта Шанхайда ташкил этилаётган Mobile World Congress 2019 конференциясида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Компания ушбу тадбир доирасида яна бир янги ишланмасини ҳам намойиш этади.

ЎҚИНГ: «Бешни ташла!»: Vivo ҳам 5G-смартфон тақдимотига таклиф этяпти

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!