Смартфонни энди симсиз усулда атиги 8 дақиқада 50 фоизга, 19 дақиқада эса буткул қувватлаш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1324
  •  19.10.2020 10:06

Смартфонни энди симсиз усулда атиги 8 дақиқада 50 фоизга, 19 дақиқада эса буткул қувватлаш мумкин!

Кейинги пайтларда смартфонларни симсиз усулда тезкор қувватлаш технологияси билан бойитиш ҳам трендга айланиб бормоқда. Xiaomi бу борада рекордчи – дунёдаги энг тезкор симсиз зарядкани тақдим этди.

ЎҚИНГ: Xiaomi расмий видеода энг сўнгги флагманининг «ичак-човоғини ағдариб» кўрсатди

Ушбу технологияда смартфонни зарядлаш қуввати 80 ваттни ташкил этади. Xiaomi’нинг таъкидлашича, унинг ёрдамида 4000 мА/соатлик аккумуляторни атиги 19 дақиқада тўлиқ зарядлаш мумкин. Бундай батареянинг нолдан бошлаб 50 фоизгача тўлиши учун эса бор-йўғи 8 дақиқа кифоя!

Бунгача мазкур компания қурилмаларида энг юқори қувватли – 50 ваттлик тезкор симсиз зарядлаш технологияси унинг Xiaomi Mi 10 Ultra юбилей суперфлагманида жорий этилган эди.

Айтиш керакки, Xiaomi бу йўналишда анча илғор: март ойида у 40 ваттлик тезкор симсиз зарядлаш технологиясини чиқарган. Анча олдин – Mi Mix 2S моделида у 7,5 ваттлик илк симсиз қувватлаш технологиясини намойиш қилган эди. Кейинроқ, Mi Mix 3 смартфонида унинг қуввати 10 ваттга етказилган. 2019 йилда эса 20 ваттлик асосда симсиз зарядланувчи Xiaomi Mi 9 флагмани тақдим қилинган.

ЎҚИНГ: Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.