Смартфонни кун бўйи қўлдан қўймаслик оқибати

  •   Saroy
  •  819
  •  25.10.2018 13:04

Смартфонни кун бўйи қўлдан қўймаслик оқибати

Хитойнинг Чанша шаҳри фуқароси ҳафта давомида смартфонни қўлидан қўймади ва натижада  бармоқларини буколмай қолди.

Аёл меҳнат таътилига чиққан эди ва куни бўйи телефони билан банд бўлди. Аппаратни у фақат кечалари ўз ҳолига қўйган. Маълум вақт ўтгандан кейин унинг ўнг қўли панжалари оғрий бошлади ва бармоқлари унга қулоқ солмай қўйди.

ЎҚИНГ: Смартфон сурункали бўйин оғриғини келтириб чиқармоқда

Врачларнинг таъкидлашича, бармоқларнинг увушиб қолишига теносиновит сабаб бўлган, яъни пайларнинг синовиал қатлами яллиғланган.

Ҳозир беъмор бармоқларини қайтадан бука олаяпти. Врачлар унга смартфонни вақти-вақти билан ўз ҳолига қўйиши ва бармоқларига дам бериб туришни тайинлашди.

ЎҚИНГ: Смартфон фойдаланувчиси учун муҳим 10 қоида

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!