Смартфонни қандай тўғри қувватлаш мумкин?

Смартфонни қандай тўғри қувватлаш мумкин?

Бугунги “ақлли телефон”да ўзига хос муаммо бор. У ҳам бўлса, смартфон қуввати ҳақида доимий “ғамхўрлик қилиш”. Интернет, турли кўнгилочар ўйинлар, албатта, унча-мунча смартфоннинг “тинкасини қуритади”. Шундай пайтда кўпчилик телефонни қувватлашга ошиқади. Савол туғилади: хўш, телефонни қандай тўғри қувватлаш мумкин?

а) Қувватни 0% фоизгача тушириш ва 100% фоизгача ошириш;
б) телефонни қуввати озроқ қолганида қувватлаш;
в) фарқи йўқ.
Сиз бундай вазиятда қандай йўл тутасиз?

Аксарият замонавий мобиль қурилмаларда литий-ионли аккумуляторлардан фойдаланилади. Бундай аккумуляторларни қандай тўғри қувватлаш борасида турли қарашлар бор. Кимдир доим телефоннинг 40-80% фоизлик қуввати бўлиши ва у тўлдириб турилиши керак, деб ҳисобласа, яна кимдир унинг барча қувватини тугатиб, сўнг 100 фоизгача энергия билан тўлдириш керак, дейди.

Бу чалкашлик илгари фойдаланилган никелли аккумулятордаги “хотира эффекти” билан боғлиқ. Мазкур қурилмани ноль фоизгача қувватсизлантириш талаб этиларди. Замонавий қувват воситаларида эса бундай қилиш шарт эмас. Бу аккумуляторнинг ишлаш муддатини қисқартириши мумкин. Шунинг учун телефон аккумляторини “Б” жавобдан ёзилганидек, қуввати озроқ қолганида ёки энергия 40 дан 80 % фоизгача бўлган ҳолатда қувватланириб туриш мақсадга мувофиқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!