Смартфонни «учирувчи» 5G-процессор намойиш қилинди

  •   DiMaX
  •  795
  •  12.11.2020 18:01

Смартфонни «учирувчи» 5G-процессор намойиш қилинди

Samsung компанияси, ўзи ваъда қилганидек, бугун Exynos 1080 русумли мобил чипсетини тақдим этди. Мазкур процессор Galaxy S21 туркумидаги флагманларга эмас, балки улардан арзонроқ 5G-смартфонларга мўлжалланган.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да мутлақ рекорд: Exynos 1080 процессорли сирли Orion смартфони!

Samsung Exynos 1080 процессори бултурги Exynos 980 чипсетининг давомчиси бўлиб, 5 нанометрлик EUV технологик жараёни сосида ишлаб чиқилган. Процессор уч кластерли тузилишга эга: унда битта юксак (2.8 ГГц) самарадорликка эга бўлган Cortex-A78 ядроси қўлланган. Иккинчи кластерда мувозанатлаштирилган учта Cortex-A78 (2.6 ГГц.лик) ядроси бўлс, учинчиси энергия тежовчи тўртта Cortex-A55 (2.0 ГГц.лик) ядросидир. Samsung унинг кўп ядроли самарадорлик тестида икки карра юқори натижа кўрсатишини, смартфоннинг «учиб ишлашига ёрдам бериши»ни ваъда қилмоқда.

Табиийки, янги процессор NPU нейрон чипини ҳамда DSP рақамли сигнал чипини ҳам ўзида жамлаган. Улар сониясига 5.7 триллионгача операция бажара олади. Exynos 1080 графикаси учун эса янгиланган Mali-G78MP10 график тезлатгичи масъул – у олдинги авлод график процессоридан нақ 2.3 бараварга тезкор.

Exynos 980 каби, Exynos 1080 чипсети ҳам ўзига ўрнатилган 5G-модемга эга. Унинг маълумот алмашиш тезлиги сониясига 5.1 гигабитгача етади. Янги чипсет LPDDR5/LPDDR4x тезкор хотира чипларини, Bluetooth 5.2 ҳамда Wi-Fi 6 интерфейсларини қўллаб-қувватлайди. Бу процессор смартфонда частотаси 144 герцлик FHD+ форматидаги, 90 герцлик WQHD+ форматидаги дисплейларни ўрнатишга имкон беради. Булардан ташқари, Exynos 1080 чипли смартфонни 200 мегапикселликкача бўлган камера датчиги билан чиқариш мумкин – бунақа сенсор ҳали тақдим этилмаган ҳам!

Samsung сўзларига кўра, Exynos 1080 процессорли смартфонни биринчи бўлиб Vivo чиқаради. Миш-мишларга қараганда, бу – хитойлик компаниянинг Vivo X60 флагмани бўлади.

ЎҚИНГ: Бу янги флагман барчани «чангида қолдирди»! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил октябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!