Смартфоннинг ишлаш муддатини қандай узайтириш мумкин?

  •   DiMaX
  •  1482
  •  01.05.2021 16:53

Смартфоннинг ишлаш муддатини қандай узайтириш мумкин?

Телефон сотиб олаётганда, кўп одамлар дарҳол ҳимояловчи шиша ва чехоллар сотиб олишади. Албатта, механик ҳимоя телефонингизни қулаш ёки зарба пайтида ҳимоя қилиши мумкин, аммо телефон қўшимча парваришга муҳтож, деб ёзади UZZOOM нашри.

ЎҚИНГ: Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?

Майда ип ёки қум телефоннинг портларига, экран ва корпус оралиғига тиқилиб қолганми? Ҳеч қандай ҳолатда телефонни игна билан тозалашга уринманг, улагичда ток ўтказадиган йўлакчалар бор, шунинг учун ҳар қандай металл буюм билан «тозалаш» энг ёмон усулдир. Скотчдан фойдаланинг, ва етиб бориш қийин бўлган жойларда, унга зарар етказмаслик учун тиш таёқчасидан фойдаланинг.

Смартфонларга шунингдек, иссиқ ҳаво ва қаттиқ совуқ ёқмайди. Ҳаддан ташқари ҳарорат унинг ишлашига салбий таъсир қилади ва батарея эскиради. Шунинг учун сиз смартфонингизни тўғридан-тўғри қуёш нури остида ва совуқда ётган ҳолда қолдирмаслигингиз керак.

Смартфонингиздаги батарея узоқ вақт ишлаши учун уни тўлиқ тугатмасликка ҳаракат қилинг ва уни 100% батареянинг тўлиқ зарядига келтирманг. Бундан ташқари, фақат сифатли аксессуарлардан фойдаланинг.

Смартфонларга ҳам қийин бўлиши мумкин! Телефонингизни тезроқ ва яхшироқ ишлаши учун вақти-вақти билан кераксиз кеш ва қолдиқ файлларни ўчириб ташланг.

Ва энг муҳими, дастурларни фақат расмий сайтлардан юклаб олинг.

Смартфонингиздан тўғри фойдаланинг ва уни парвариш қилинг ва у узоқ муддатли ва сифатли хизмат кўрсатиш билан сизга миннатдорчилик билдиради!

ЎҚИНГ: Мониторни тўғри парвариш қилиш йўллари