Смартфоннинг қуввати кам қолганида асқотадиган 9 тавсия
Баъзида энг ноқулай вақтда телефоннинг қуввати кам қолганини кўрамиз. Экранда 20% дан кам қувват қолгани ҳақида хавотирли билдиришнома пайдо бўлади, аммо биз ҳалиям телефонни ишлатишга муҳтож бўламиз, деб ёзади Aniq.uz.
ЎҚИНГ: Wi-Fi vs 4G: смартфон қувватини қай бири тезроқ тугатади? (+«жонли» видео)
Кўпчилик смартфонни зудлик билан ўчириш ва зарур пайтда ёқишни масалаҳат беради. Масалан, ҳар 15 дақиқада кимдир қўнғироқ қилгани ёки ёзган-ёзмаганини текшириб кўриш мумкин. Аммо бу хато. Ўчириш ва ёқиш пайтида ортиқча энергия сарфи юз беради ва натижада смартфон яна-да тезроқ қувватсизланади.
Нима қилиш керак?
- Ортиқча функцияларни ўчириб қўйинг. Булар: GPS, Bluetooth, Wi-Fi ёки мобиль алоқа, экранни автоматик тескари қилиш функцияси, иккинчи SIM-карта.
- Телефонни энергия тежовчи режимга ўтказинг (созламаларда).
- Ортиқча дастурларни ёпинг. Бунинг учун бош экранга ўтинг ва пастдаги квадратни босинг, кейин эса ишлатмаётган дастурларингизни чиқариб юборинг.
- Виджетларни ўчиринг. Ҳатто оддий об-ҳавони кўрсатувчи виджет ҳам батарея энергиясини истеъмол қилади.
- Овоз ва вибрацияни ўчиринг. Кутилмаган қўнғироқ ортиқча энергия сарфига сабаб бўлиши мумкин.
- Ёрқинлик даражасини пасайтиринг.
- Алоқа типини 4G дан 3G га, иложи бўлса 2G га ўзгартиринг. Интернет тезлиги пасаяди, аммо бу мессенжерлардан хабар олиш учун етарлидир.
- Муҳим хабар ёки қўнғироқни кутаётган бўлсангиз, қурилмани авиарежимга ўтказинг ва вақти-вақти билан чиқариб туринг.
- Кучли температурадан қочинг. Совуқда смартфонни танангизга яқин тутинг. Гаджетингизни жуда иссиқ маконда қолдирманг.