SmartSafes: энди сейфларга ҳам ақл киради

  •   Saroy
  •  501
  •  07.09.2018 13:02

SmartSafes: энди сейфларга ҳам ақл киради

QuickSafes компанияси ўзининг биринчи ақлли сейфини намойиш қилди. У мебель токчалари ёки шамоллаткич панжараси билан ниқобланади. Сейф мураккаб рақамли кодлардан ёки бошқа хавфсизлик механизмлардан фойдаланмайди. Уни фақат махсус  RFID-белги картаси ёрдамида очиш мумкин — бу эски вариант.

Сейфни очишнинг муқобили сифатида компания смартфонларни таклиф этмоқда. Бунинг учун смартфон бармоқ излари сканери  ёки юзни таниш функциясига эга бўлиши лозим.  Смартфондаги илова сейфга уланади ва уни очиш учун бармоқни босиш ёки  юзни кўрсатиш кифоя қилади.

ЎҚИНГ:Android-қурилмалар учун энг ишончли бешта будильник

Бундай сейфни яратишдан маъни шуки, уни хона интерьерида илғаш қийин. Бироқ ташқи кўринишига қараганда бундай сейфни бузиб очиш қийинчилик туғдирмайди. Шундай экан, унда катта миқдорда пул сақлаб бўлмайди, лекин ҳажми унчалик  катта бўлмаган ва қиммат эмас, масалан, ҳужжатларни бемалол сақласа бўлади.

Компания ҳозирча калит ўрнида смартфондан фойдаланадиган “муъжиза” сейфининг нархини эълон қилгани йўқ.  Нархи 12 сентябрда маълум бўлиши мумкин. Бундай гаджетга талаб қандай бўлишини баҳолаш учун QuickSafes  Indiegogo майдончасида краудфандинг эълон қилди.

ЎҚИНГ:Wi-Fi-кулдон кашандаларга чекишни ташлашга ёрдам беради

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.