Смартсоатлар бозорига янги ўйинчи кириб келди

Смартсоатлар бозорига янги ўйинчи кириб келди

Май ойида бўлиб ўтган I/О тадбирида илк маротаба намойиш қилгандан кейин, Google ваниҳоят ўзининг илк ақлли соати, Pixel Watch ҳақидаги батафсил маълумотларни улашди.

Соат ташқи кўриниши бизга бегона эмас: бу худди Apple Watch соати юмалоқ экранга эга бўлгандаги кўринишга ўхшайди. Унинг ўлчами 41мм бўлиб, у бошқа соатларга қараганда ингичкароқ, 12.3 мм. Гарчи соат зангламас пўлатдан ясалган бўлса ҳам у жуда оғир эмас: (камарларисиз) 32 грамм. Енгил ва ихчам бўлгани яхши албатта, аммо, бу унинг каттароқ батарея билан жиҳозланишини тўсиб қўяди. Pixel Watch cмартсоати 294 мА/с батарея сиғимига эга. Компаниянинг таъкидлашича, бу 24 соатга етади - кўпроқ фитнес ва соғломликка қаратилган ақлли соат учун ёмон эмас, лекин Galaxt Watch 5 Pro ва Apple Watch Ultra бундан икки кун кўпроқ ишлашни тақдим қила олади. Бироқ, ҳавотирга ўрин ҳам йўқ, агар соат қуввати тугаб қоладиган бўлса сиз уни USB-C орқали 18 Вт тезлик билан атиги ярим соатда 50% ёки 80 дақиқада тўлиқ қувватлаб олишингиз мумкин.

Қурилмага ҳар доим ёниқ турадиган экран хусусияти ва 1000 нит ёрқинликка эга 1.2 дюймли AMOLED дипслей ўрнатилган. У Samsung'нинг Exynoss 9110 ва батарея оптимизацияси учун қўшимча Cortex М33 процессорлари билан Wear OS 3.5'да ишлайди. Унинг оператив хотираси 2ГБ бўлса, доимий хотираси 32 ГБ ни ташкил қилади. Уланиш бўйича соат Bluetooth 5.0, LTE, Wi-Fi ва NFC хусусиятларини қўллаб-қувватлайди. Қўшимчасига соатда компасс, ички ўрнатилган GPS, алтиметр, қондаги кислородни текшириш учун SpО2, юрак уруши тезлигини ўлчайдиган сенсор, акселерометр ва гироскоп каби сенсорлари ҳам мавжуд. Шунингдек, Google Assistant ва қўнғироқлар учун микрофон ҳам бор.

Pixel Watch нархи Wi-Fi/Bluetooth модел учун 349 доллар, LTE модел учун 399 доллар бўлиб, унга 13 октабрдан буюртма бериш мумкин.

ЎҚИНГ: Расман: Pixel 7 ва Pixel 7 Pro смартфонлари тақдим этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!