SMS хабар охирида нуқта қўйманг

SMS хабар охирида нуқта қўйманг

Бингемтон университети руҳиятшунослари тадқиқотига кўра, инсонлар телефон ва компьютер орқали мулоқотидаги қисқа хабар охирида нуқта қўйишлари ҳамсуҳбат томонидан лоқайдлик ва носамимийлик деб баҳоланар экан.

“Матнли хабарлар инсонлар орасида ўзаро ахборот алмашувнинг энг кенг тарқалган туридир. Ёзишмалар тез-тез алмашиниб тургани сари мулоқот тобора жонли тус олади”, дейди тадқиқотчилар.

126 нафар магистрант талабалар ўртасида мулоқот тажрибаси ўтказилди. Улар ўзаро SMS ва қўлёзма тарзида ёзиб хабар алмашишди. Хабар мазмуни оддий, кундалик фаолиятга доир – овқатга таклиф этиш, соғлиқ тилаш ва шу каби мавзуларда.

Розилик мазмунидаги қисқа хабарлардан бири охирига нуқта қўйилган эди. SMS хабарнинг охирида қўйилган нуқтани барча қатнашчилар бир овоздан “носамимий” деб баҳолашди. Қўлёзма вариантли хабар охиридаги нуқта эса қатнашчилар диққатини тортмади.

Экспертлар пунктуация нуқтаи назаридан нуқта қўйиш зарур, аммо замонавий алоқа воситалари орқали тезкор хабар алмашинувида бу ижобий қабул қилинмаслигини қайд этишди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!